ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БЕРУНИЙ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Беруний туманида 2025-2026 йилларнинг куз-қиш даври учун сув олиш лимитларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг 7-банди а кичик банди 1,2-қисмларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг 2025 йил 4 сентябрдаги «2025-2026 йилларининг куз-қиш даври учун сув олиш лимитларини тасдиқлш ҳамда мавсум давомида ирригация-мелиорация обейктларида амалга ошириладиган чора тадбирлар тўғрисида» ги 147-сонли буйруғини, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг 2025 йил 17 сентябрдаги «2025-2026 йилларнинг куз-қиш даври учун сув олиш лимитларини қайта тасдиқлш тўғрисида»ги 185-сон буюруғини, туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасининг Беруний туманида 2025-2026 йилларнинг куз-қиш даври учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимитлар доирасида тасдиқлашни сўраган хати ва сув лимитлари тўғрисидаги маълумотларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 6 ва 24-моддаларига асосан Халқ депутатлари Беруний туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январь кунги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли Қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Беруний тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасининг туманда 2025-2026 йилларнинг куз-қиш даври учун якуний истемолчилар кесимида сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимитлар доирасида тасдиқлашни сўраган хати ва сув лимитлари тўғрисидаги маълумотлари маълумот учун қабул қилинсин.
3. Туманда 2025-2026 йилларнинг куз-қиш даври учун ҳудудлар бўйича тасдиқланган сув олиш лимитлари 1-иловага, кузги-қишги даври учун истеъмолчилар кесимида сув олиш лимитлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М.Юлдашев, Қишлоқ хўжалиги бўлими Р.Абдураимов, туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Ж.Ешановларга:
- белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
- ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
- суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
- сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
- истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш чораларини кўрсин.
5. Мазкур қарор туман Халқ минбари газетасида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси зиммасига юклансин.
7. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Кенгаш раиси ХИДИРОВ ИКРАМ ТОРЕБАЕВИЧ
Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани,
2025 йил 24 октябрь,
VII-16-94-13-182-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.