ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон туманида 2025-2026 йиллар куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи буғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги ошириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ПҚ-5-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали аҳоли онгида шаклланган «сув-текин» тушунчасидан воз кечиш ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни ташкиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳамда ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳар йили 1 апрелга қадар вегетация даври учун ва 1-октябрга қадар кузқиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман Кенгашларига киритилиши белгиланганлиги бўйича тартибга кўра тақдим этилган маълумотларни Халқ депутатлари туман Кенгашининг «Аграр, сув хўжалигимасалалари ва экология бўйича» доимий комиссияси йиғилиши муҳокамасида билдирилган таклифларни эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши сессияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон туманида 2025-2026 йиллар куз-қиш даври учун истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси бошлиғи Ш.Қурбоналиев ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли Қарори билан «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси айрим Қонунлари ва ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси 38-бандига асосан қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун 1 куб метр сув учун 100 сўм этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. «Сирдарё-Сўх» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Ўзбекистон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси томонидан ишлаб чиқилган 2025-2026 йилнинг куз-қиш даври учун истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитлари (37 млн 629 минг м3) 1-иловага муофиқ Қишлоқ хўжалиги корхоналари бўйича (32 млн 186 минг м3), 2-иловага муофиқ Томорқа хўжаликлари (МФЙ) бўйича (4 млн 021 минг м3), 3-иловага муофиқ Деҳқон хўжалиги (0,15 сотих) буйича (1 млн 070 минг м3), 4-муофиқ Балиқчилик йўнаалиши бўйича (351 минг м3) асосан тасдиқлансин.
4. «Сирдарё-Сўх» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Ўзбекистон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси (Ш.Қурбоналиев) тегишлича амалга оширилган ишлар юзасидан бир йилда икки марта халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот бериб бориши белгилансин.
5. Тумандаги қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқарувчи сув истеъмолчиларига истеъмол қилинган сув миқдори ҳисобини юритмаган (юритишдан бош тортган) қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун сув солиғи базаси халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланган лимитларга нисбатан икки баробар оширилган ҳолда ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.
6. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Д.Жабборов)га:
Мазкур Кенгаш қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни туман ҳокимлигининг веб сайтида ва «Яйпан овози» газетасида, шунингдек расмий ижтимоий тармоқларга жойлаштирилиши тавфсия қилинсин.
7. Мазкур Кенгаш қарорининг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича» доимий комиссияси раси (И.Эгамбердиев) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси БЕГМАТОВ РАВШАНБЕК БЕРДАЛИЕВИЧ
Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани,
2025 йил 25 октябрь,
VII-14-106-11-161-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.