ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПАЙАРИҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Пайариқ туманида қишлоқ хўжалик махсулотлари етиштирувчиларининг 2025-2026 йилларда носуғориш мавсумида чекланган сув лимитларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш ва сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни ташкиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6 ва 24-моддаларига асосан, Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Паяриқ туманида қишлоқ хўжалик махсулотлари етиштирувчиларининг 2025-2026 йилларда носуғориш мавсумида чекланган сув лимитларини тасдиқлаш тўғрисида туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори М.Ибрагимовнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Паяриқ туманида қишлоқ хўжалик махсулотлари этиштирувчиларининг 2025-2026 йилларда носуғориш мавсумида чекланган сув лимитлари 1-иловага;
Паяриқ туманида жойлашган кластер ва фермер хўжаликларига 2025-2026 йилларда носуғориш мавсумида чекланган сув лимитлари 2-иловага;
Паяриқ туманида жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинлари ва дехқон хўжаликларига 2025-2026 йилларда носуғориш мавсумида чекланган сув лимитлари 3-иловага;
Паяриқ туманида жойлашган балиқчилик хўжаликларига 2025-2026 йилларда носуғориш мавсумида чекланган сув лимитлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари -туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (М.Алибеков) ҳамда туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ (М.Ибрагимов)га:
чекланган сув лимитларини инобатга олган ҳолда, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида тумандаги экин ер майдонларига айниқса, такрорий экин ер майдонларига сувни кам талаб қиладиган қишлоқ хўжалиги экинларни жойлаштириш чораларини кўриш;
туман чегарасидан олинадиган сув ресурсларини ўлчаб олиб, ҳудудларнинг ер майдонларини инобатга олган ҳолда, сув ресурсларини тақсимлаш;
туманда сув истеъмолчилари томонидан лимит асосида олинган сув ресурсларини ҳисоби ва ҳисоботини юритиш ва белгиланган тартибда туман солиқ инспекциясига ўз вақтида тақдим этиб бориш вазифаси юклатилсин.
4. Ушбу қарорни назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг аграр, қурилиш, комунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича комиссияси (Б.Шакаров) ҳамда ижросини таминлаш туман ҳокимининг ўринбосари (М.Алибеков) зиммасига юклатилсин.
Сессия раиси МАХКАМОВ СОБИР ТУХТАМИШОВИЧ
Самарқанд вилояти, Паяриқ тумани,
2025 йил 24 октябрь,
VII-16-132-7-100-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.