ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КОНИМЕХ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Туманда 2025-2026 йилларнинг кузги-қишки давр учун ажратилган чекланган сув миқдори лимитларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи буғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги 5-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарорлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, йирик сув хўжалик объектларининг сув олиш ва сув етказиб бериш режалари, сув манбалари иқтисодиёт тармоқлари маъмурий ҳудудлар бўйича умумлаштирилган.
Мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 02-сентябрдаги 147-сонли буйруғи билан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга 2025-2026 йилларнинг кузги-қишки давр учун ажратилган чекланган сув миқдори (лимит) тасдиқланган.
Шу билан бирга, Конимех туман «Сув этказиб бериш хизмати» давлат муассасаси Конимех каналидан олинадиган сув олиш лимитини аввал тасдиқланган шартномалар, битимлар, баённомалари асосида белгиланган.
2025 йил новегетация (октябр-март) даврида Конимех канали ва Ўнг қирғоқ канали ҳамда завурларни сув сарфининг дастлабки прогнози асосида туман«Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси томонидан ҳудудлар бўйича сув олиш лимитлари ишлаб чиқилган.
Юқорида кўрсатиб ўтилган қарор талабларидан келиб чиқиб, туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасининг 2025 йил 2-октябрдаги Халқ депутатлари туман Кенгашига тақдим этган 81-сонли хати ва уларнинг иловаларини кўриб чиқиб, халқ депутатлари туман Кенгаши қарори қилади:
1.Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 02-сентябрдаги 147-сонли буйруғига асосан туманда «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси Конимех каналидан олинадиган сув олиш лимитини аввал тасдиқланган шартномалар, битимлар, баённомалари ҳамда буйруғи билан 2025-2026 йилларнинг кузги-қишки давр учун ажратилган чекланган сув миқдори (лимит) қайта тасдиқланганлиги инобатга олинсин.
2.Туманда 2025 йил новегетация (октябр-март) даврида Конимех канали сув сарфининг дастлабки прогнози асосида туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси томонидан ҳудудлар бўйича сув олиш лимитлари 1, 2, 3-4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3.Туман «Сув етказиббериш хизмати» ДМ (А.Абдукаримов) мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, туманда фаолият кўрсатаётган қишлоқ хўжалигига мослаштирилган фермер хўжаликларининг ғалла ва бошқа ер майдонлари кесимида белгиланган лимитларга асосан сув етказиб берилишини назоратга олиш:
фермер хўжаликлари томонидан лимитларга асосан ажратилган сувдан унумли фойдаланиш ҳамда қаровсиз ҳолда қолдирилиши ва сувни ортиқча исрофгарчилигига йўл қўймаслиги;
фермер хўжаликлари ер майдонларига сувларни ортиқча исрофгарчиликларга йўл қўймаган ҳолда етказилишини таъминлаш мақсадида ички ариқларни бегона ўтлар ва чиқиндилардан тозалаш:
шунингдек, ғалла ер майдонларини пешма-пеш суғорилишини олдини олиш мақсадида фермер хўжаликлари раҳбарларига тушунтиришлар бериб борилишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Д.Аҳатов) ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси (Э.Жанхўжаев) зиммаларига юклатилсин.
Кенгаш раиси РЎЗИЕВ РУСЛАН НАСИРОВИЧ
Навоий вилояти, Конимех тумани,
2025 йил 24 октябрь,
VII-14-119-5-70-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.