ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚИЗИРИҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Туманда сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш, шунингдек, туманда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ҳолати, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директорининг ҳисоботи ҳамда куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали аҳоли онгида шаклланган «сув – текин» тушунчасидан воз кечиш ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни ташкиллаштириш мақсадида вегетация даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун тасдиқланган сув олиш лимитларини ҳудудлар кесимида ижроси, шунингдек, сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш, шунингдек, туманда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ҳолати, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаг туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори М.Неъматовнинг ҳисоботини ҳамда 2025-2026 йиллар куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитлари бўйича киритилган таклифларнихалқ депутатлари туман Кенгашининг аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси ва бошқа доимий комиссиялар қўшма йиғилиши муҳокамасида билдирилган таклифларни эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Туманда сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш, шунингдек, туманда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ҳолати, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори М.Неъматовнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туман ҳокимлиги (О.Поянов), туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси (М.Неъматов)га:
сувдан фойдаланувчилар ва ўзларининг тасарруфидаги насос агрегатларига ўрнатилган электродвигателларни барчасини замоновий кам электр энергия истеъмол қиладиган электродвигателларига алмаштириш чораларини белгилаш;
кластер ва фермерлар хўжаликларининг режалаштирилган гидротехник иншоотларни таъмирлаш бўйича режалаштирилган ва ҳозирда режага нисбатан 19%, гидропост иншоатларини таъмирлаш бўйича режалаштирилган ва ҳозирда режага нисбатан 18%, кластер ва фермерларнинг сув олиш қулоқларини жиҳозлаш ишлари бўйича режалаштирилган ва ҳозирда режага нисбатан 25%га бажарилган ишларни хўжаликлар кесмида таҳлил этиш ва йил якунига қадар режалаштирилган ишларни тўлиқ якунлаш чораларини белгилаш;
туманда барча турдаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган ташкилотларда сувни тежайдиган суғориш технологияларни жорий қилинишини рағбатлантириш ва бу бўйича белгиланган режаларни тўлиқ уддалаш;
туман ҳудудида қурилган сувни тежайдиган суғориш технолгияларни амалда фойдаланиши, уларнинг сақланиши бўйича ишларни назоратга олиш;
амалга оширилган ишлар бўйича халқ депутатлри туман Кенгашига ҳар чоракда ахборот киритиб бориш топширилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси 38-бандига асосан қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 1 куб метр сув учун 100 сўм этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Қизириқ тумани «Сув этказиб бериш хизмати» давлат муассасаси томонидан ишлаб чиқилган жорий йил носуғориш мавсуми учун туман чегарасидан олинадиган 95.7 млн.м3 сув олиш лимитларини, каналлардаги сув йўқотишларни инобатга олиб 20 фоизга камйтирган ҳолатда 5979 та истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитлари ҳудудлар кесимида иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Тумандаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи сув исътемолчиларига истеъмол қилинган сув миқдори ҳисобини юритмаган (юритишдан бош тортган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун сув солиғи базаси халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланган лимитларга нисбатан икки баробар оширилган ҳолда ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.
6. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати (А.Бўриев)га мазкур қарорни тасдиқлангандан кейин туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига эълон қилиш тавсия этилсин.
7. Мазкур сессия қарорини ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгашининг аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси (К.Мирзаев) зиммасига юклатилсин.
8. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Сессия раиси ОЧИЛДИЕВ БОХАДИР БЕНАЕВИЧ
Сурхондарё вилояти, Қизириқ тумани,
2025 йил 24 октябрь,
VII-13-134-8-113-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.