22.10.2025 йилдаги 175-13-194-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 23.10.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЛИКҚАЛЪА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2026 йил учун банд қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низоми, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрь кунги «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги 642-сонли Қонунининг 39-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 4 августдаги ПФ-126-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимининг 2025 йил 5 сентябрь кунги 12/05-02/01/07-620-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрь кунги «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги 642-сонли Қонунининг 39-моддасига мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхоналар, ташкилотлар, идоралар учун ишчиларнинг рўйхати бўйича ўртача сонидан 56 одам, 3,0 фоиз миқдорда шу ҳисобдан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар 42,8 фоиз 24 нафар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) камбағал оилалар реэстридаги оилаларнинг аъзолари 42,8 фоиз 24 нафар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) ногиронлиги бўлган шахслар учун 9 фоиз 5 нафар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод бўлган шахслар учун 3,6 фоиз 2 нафар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э) оилавий (маиший) зўравонлик натижасида жабрланган шахслар учун 1,7 фоиз 1 нафар иш ўринлари 2026 йил учун банд қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш учун махсус комиссия 1-иловага мувофиқ, 2026 йилда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш учун захирага қўйиладиган иш ўринлари мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ, 2026 йилда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш учун давлат ташкилотлари (бюджет ташкилотлари ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар) томонидан мажбурий захира қўйиладиган иш ўринларининг манзилли рўйхати 3-иловага мувофиқ, 2026 йилда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш учун ходимларининг рўйхатдаги ўртача йиллик сони юз нафардан ортиқни ташкил этадиган хўжалик юритувчи субъектлар (давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар бундан мустасно) томонидан мажбурий захира қўйиладиган иш ўринларининг манзилли рўйхати 4-иловага тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Корхона ва ташкилотлар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ҳамда иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2025 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш ўринлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2026 йилнинг 10 апрелидан кечиктирмасдан иш ўринларининг қолган қисми 75 фоизини ташкил қилиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) ҳақидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринларини банд қилиш касб ва лавозимлари, мутахассислар кесимидаги маълумотларни ва қарор асосида чиқарилган буйруқ нусхаларни туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига топшириш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Корхона, муассаса ва идоралар раҳбарларига ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар иш ўринларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрь кунги 965-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатда ва тартиб билан яратилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) ҳамда иш ўринларини санитария-гигиена қоидаларига ва ишчилар ўз вазифаларини қийинчиликларсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат шартномаларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорни бажармаган ташкилот ва корхоналарнинг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Низомнинг 21-бандига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрь кунги 965-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Низомга мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда иш излаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкиллаштирилган ташкилотлар шу иш ўринларини ташкиллаштиришга сарфланган маблағнинг бир қисмини туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими билан тузилган шартнома асосида бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари ҳисобга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг «Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига асосан субсидиялар ажратиб бериш тартиби амалиётга жорий этилганлигини ҳисобга олиб, «Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга - ҳар бир ходим учун бир йил давомида ойига базавий ҳисоблашнинг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш» тўғрисидаги Низомга асосан субсидия ажратилишини таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими (Р.Матсапаев) ушбу қарорни тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилишини назорат қилишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Элликқалъа туман ҳокимининг 2024 йил 28 октябрдаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2025 йил учун банд қилиш тўғрисида»ги 188-13-194-Қ/24-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Алимов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Элликқалъа тумани ҳокими В. НИЯЗИМБЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 22 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
175-13-194-Q/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.