ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БЕШАРИҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
2026 йилда туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуннинг 39-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрь кунидаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 965-сонли Қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 4 августдаги ПФ-126-сон Фармонига мувофиқ аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш учун ташкилотларда иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш бўйича янги тартиб белгиланиб туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни 2026 йилда ишга жойлаштириш учун иш жойларини энг кам миқдорини ажратиш, қўшимча иш жойлари яратиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш мақсадида: қарор қилади:
1. Бешариқ туманида квота иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича махсус комиссиянинг таркиби 1-иловага ҳамда Бешариқ Туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан тумандаги корхоналарда 2026 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилинган (квота) иш жойларини тақсимоти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар тоифалари бўйича қуйидаги умумий тартибларга асосланиши шарт:
ногиронлиги бўлган шаҳслар иш ўринлари (77 нафар);
оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар (22 нафар);
камбағал оилалар реестри»даги оилаларнинг аъзолари (149 нафар);
муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етим шаҳслар,ота-она қарамоғидан махрум бўлган шаҳслар (2 нафар);
жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинган шаҳслар учун иш ўринлари (19 нафар);
одам савдосидан жабрланган шахслар учун иш ўринлари (3 нафар)
3. Корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларига Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрь кунидаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 965-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомига мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлар ташкил этилишини таъминласинлар;
корхона ва ташкилотлар, йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 фоиз ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин ҳамда бу тўғрида Туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига йил бошлангунга қадар ахборот берсин;
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётан шахслар учун иш ўринларини қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилотлар (иш берувчилар) томонидан календар йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлансин, бу тўғрида Туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига биринчи чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ахборот берсин.
4. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солиниши таъминлаб борилсин.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича тегишли Қарорини бажармаганлик учун жарима тўлаганлиги ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этиш мажбуриятидан озод қилмайди.
5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 19-2019-Б сонли буйруғига (АВ рўйхат рақами №3163, 31 март 2019 йил) мувофиқ, ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам иш ўрнидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга - режадан ортиқ қабул қилинган ҳар бир ҳодим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида субсидия тўлаб берилиши инобатга олинсин.
6. ТуманКамбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими (Э.Йигиталиев) беш кун муддатда ушбу Қарорни иловада кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу Қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
7. Белгилансинки, ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
8. Ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳ. Умаров зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси ЖУРАЕВ РАСУЛЖОН КАРИМОВИЧ
Фарғона вилояти, Бешариқ тумани,
2025 йил 22 октябрь,
VII-16-106-11-153-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.