ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЧИРОҚЧИ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонунига мувофиқ Чироқчи туманидаги мавжуд географик объект (29 та қабристон ва битта кўча)ларга ном бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссиясининг 2025 йил 25 июндаги 05-19-10298-сонли йиғилиш баённомаси ва «Географик объектарга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида»ги эксперт хулосаларини, шунингдек «Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари» бўйича вилоят комиссиясининг 2025 йил 25 июндаги 07-15/5832-сонли комиссия хулосасини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Географик обектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссиясининг 2025 йил 25 июндаги 05-19-10298-сонли йиғилиш баённомаси ва «Географик обектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида»ги эксперт хулосаларини, шунингдек «Географик обектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари» бўйича вилоят комиссиясининг 2025 йил 25 июндаги 07-15/5832-сонли комиссия хулосасини асос учун қабул қилинсин.
2. Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссиясининг 2025 йил 25 июндаги 05-19-10298-сонли йиғилиш баённомаси ва «Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида»ги эксперт хулосасига асосан тумандаги мавжуд 29 та қабристонларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топилган номлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3.Ифтиҳор маҳалла фуқаролар йиғинидаги номсиз кўчага «Лангар» (X-39'3'2482'N 66'34'34.00'E Y-39'3'42.75'N 66'34'36 15'E) кўчаси деб ном бериш таклифи маъқуллансин.
4.Туман ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, камунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари (Б.Норқобилов), туман Ободонлаштириш бошқармаси (Б.Абдуллаев), Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи билан биргаликда:
бир ой муддатда тумандаги мавжуд қабристонлар ва кўчаларни ушбу қарорга мувофиқ тасдиқланган рўйхат асосида номларини ўрнатиш ва олиб борилган ишлар юзасидан маълумотларни белгиланган муддатда «Географик обектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари» бўйича туман комиссиясига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
тумандаги мавжуд қабристонларнинг кадастр хужжатларини расмийлаштириш;
ўзгарган қабристон номларини ва кўчаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда бошқа тегишли тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ жараёнларни амалга оширсинлар.
5. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (С.Раимқулов), «Чироқчи» газетаси таҳририятиларга:
Ўзбекистон Республикаси «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ҳамда «Давлат тили тўғрисида»ги Қонунлари талаблари асосида олиб борилган ишларни оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг «Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари» бўйича доимий комиссияси (Б.Иштемиров) ҳамда Чироқчи туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Г.Ҳақбердиева) зиммасига юклатилсин.
7.Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси ЮСУПОВ ФАЙЗУЛЛА ЯКУБОВИЧ
Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани,
2025 йил 22 октябрь,
VII-11-67-4-66-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.