21.10.2025 йилдаги VII-13-84-10-139-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚИБРАЙ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қибрай туманида куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини белгилаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон Қарорнинг 7-бандида 1 апрелга қадар вегетация даври учун ва 1 октябрга қадар куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқилишини ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман Кенгашларига киритилиши белгилаб қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг тақсимотига асосан Қибрай туманига 2025-2026 йиллар куз-қиш носуғориш даври учун 120,7 млн м³ сув (лимит) ажратилган. Шундан 19,7 млн м³ сув қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга, 101 млн м³ сув саноат тармоқларига тақсимланган. Қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун ажратилган 19,7 млн м³ сув ҳудудлар ва манбалар кесимида қайта тақсимлаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб Қибрай тумани «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасасининг 2025 йил 08 сентябрдаги 82/11-229-сонли хатини инобатга олиб, туман Сув етказиб бериш хизмати Давлат муассасаси директори У.Юлдашевнинг ҳисоботини тинглаб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қибрай тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасининг 2025 йил 08 сентябрдаги 82/11-229-сонли хати ва туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасасининг директори У.Юлдашевнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қибрай тумани Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси томонидан Қибрай туманида 2025-2026 йиллар носуғориш (новегетация) даври учун ҳудудлар кесимида сув олиш лимити 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қибрай туманида 2025-2026 йиллар носуғориш (новегетация) даври учун манбалар кесимида сув олиш лимити 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси (А.Касимов) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси РАШИДОВ МУЗАФФАР АБРОРОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти, Қибрай тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 21 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-13-84-10-139-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.