ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МУБОРАК ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Муборак туманида 2025-2026 йилнинг ноўсув даврида қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга ажратилган чекланган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида»ги Низом ижросини таъминлаш юзасидан туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Н.Шариповнинг 2025-2026 йилнинг куз-қиш мавсуми ноўсув даврида қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга ажратилган чекланган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисидаги таклифи ҳамда Ўзбекистон экологик партияси туман Кенгаши депутатлик гуруҳи ва халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг таклиф ва фикрларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарор ижроси юзасидан Муборак туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Н.Шариповнинг «2025-2026 йилнинг куз-қиш мавсуми ноўсув даврида қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга ажратилган чекланган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2025 йил 23 сентябрдаги 156-сонли хати инобатга олинсин.
2. Муборак туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Н.Шариповнинг Муборак туманида 2025-2026 йилнинг ноўсув даврида қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга ажратилган чекланган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Муборак туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори (Н.Шарипов)га:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Мазкур қарор ижросини таъминлаш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Х.Махаматов), назорати халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (У.Эркаев) зиммасига юклансин.
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси МУРОДОВ ҒОЛИБ НЕЪМАТОВИЧ
Қашқадарё вилояти, Муборак тумани,
2025 йил 21 октябрь,
VII-17-141-4-64-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.