НАВОИЙ ВИЛОЯТИ УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 629-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2025 йил 15 октябрдаги 238-5-0-Қ/25-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида»ги ПФ-173-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 629-сон қарори ижросини таъминлаш ҳақида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, қарор қиламан:
1.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 629-сон ва вилоят ҳокимининг 2025 йил 15 октябрдаги 238-5-0-Қ/25-сонли қарорлари ижро учун қабул қилинсин.
2.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;
Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказиш дастури;
Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказиш учун саволнома шакллари рўйхати ҳамда мазкур шакллар;
Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини эълон қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси;
Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларида ахборот-коммуникация технологияларини самарали қўллаш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ) таркиби;
Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказишнинг аҳамияти ва мазмун-моҳияти бўйича тарғибот медиа режаси тасдиқлангани инобатга олинсин.
3.Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига қатъий амал қилиниши таъминлансин.
4.Қуйидагилар:
Туманда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини эълон қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказишнинг аҳамияти ва мазмун-моҳияти бўйича тарғибот медиа-режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5.Туманда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини эълон қилиш бўйича чора-тадбирлар дастурида белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши таъминлансин.
6. Туман ҳокимлиги рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича лойиҳалар менежери (Салимов) туман Статистика бўлими (Абсаломов) билан ҳамкорликда рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида: рўйхатга олиш ахборот тизими ва маълумотлар базаси учун зарур сервер қувватларини ажратиш;
«маҳалла еттилиги» ходимларининг планшет қурилмаларини ҳимояланган виртуал алоқа канали (ВПН) билан таъминлаш;
туман рўйхатга олиш штабини юқори тезликдаги алоқа канали билан таъминлаш чораларини кўрсин.
7.Туман статистика бўлими (Абсаломов), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман бўлими (Ҳамидов) рўйхатга олиш тадбирида тўпланган маълумотларнинг сифатини таъминлаш мақсадида:
2025 йил 1 ноябрдан бошлаб рўйхатга олиш ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича «маҳалла еттилиги» ходимлари учун амалий ўқув-семинарларини ташкил этиш;
аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнларини рўйхатга олиш ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказиш;
рўйхатга олиш ишларининг ўз муддатида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан кунлик назорат тизимини жорий этиш чораларини кўрсин.
8.Туман ички ишлар бўлими (Раджапов) рўйхатга олиш даврида рўйхатга олиш жараёнига жалб этиладиган шахсларнинг хавфсизлигини таъминласин. Бу борада туман марказларида туман қўриқлаш бўлими (Умрзоқов) ички ишлар бўлимига кўмаклашсин.
9.Туман ҳокимининг 2020 йил 19 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги «2023 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чоратадбирлари тўғрисида»ги 710-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида»ги Қ-295- сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари С.Ҳамраев, Д.Астанов ҳамда туман статистика бўлими бошлиғи Ф.Абсаломов зиммасига юклансин.
Учқудуқ туман ҳокими У. ЕЛМУРАТОВ
Навоий вилояти, Учқудуқ тумани,
2025 йил 21 октябрь,
189-5-76-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.