ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ РОМИТАН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарорининг туманда ижроси юзасидан Ромитан тумани «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси томонидан «Ҳар йили 1-октябрга қадар куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича лимит доирасида ишлаб чиқилган таклифлари» тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори билан «ҳар йили 1 октябрга қадар новегетация даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Халқ депутатлари туман Кенгашларига киритиш» топшириғи берилган.
Шунингдек, Сув етказиб бериш хизматлари раҳбарлари тегишлича амалга оширилган ишлар юзасидан бир йилда икки марта халқ депутатлари туман Кенгашларига ҳисобот бериб бориши белгилаб қўйилган.
Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 82-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорлари билан сув истеъмолчиларига, шунингдек, бошқа сувдан фойдаланувчиларга туман аҳамиятига эга бўлган сув объектларидан манбалар, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича белгиланиши кўрастиб ўтилган.
Шундан келиб чиқиб, ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқилган якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини тасдиқлашни ҳамда Ромитан туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси томонидан сув хўжалигида амалга оширилган ишлари бўйича ҳисоботини Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессия йиғилишида кўриб чиқиб, тасдиқланишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ромитан тумани «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси директори Ғ.Ғайбуллаевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарорининг туманда ижроси юзасидан «Ҳар йили 1-октябрга қадар куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича лимит доирасида ишлаб чиқилган таклифлари» тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туманда 2025/2026 йилнинг кузги-қишки даврида фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчиларининг сув олиш лимити 1-иловага;
Ромитан туман ҳудудларида 2025/2026 йиллар новегетация даври учун ажратилган чекланган сув миқдори 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
3.Туман қишлоқ хўжалиги бўлими (А.Рахматов), туман фермерлар кенгаши ва туман «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси директори Ғ.Ғайбуллаевларга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш;
сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни давом эттириш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорати Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Сессия раиси САЛОМОВ ФУЗУЛИ ЖАМОЛОВИЧ
Бухоро вилояти, Ромитан тумани,
2025 йил 17 октябрь,
VII-15-123-2-40-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.