ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ТОШКЕНТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент вилояти ҳокимининг 2025 йил 8 октябрдаги «Тошкент тумани ҳудудидаги бўш турган ер майдонини давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги қарорининг ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 августдаги «Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 198-сонли Фармонининг ижроси юзасидан Тошкент вилояти ҳокимининг 2025 йил 8 октябрдаги 631-10-0-Қ/25-сонли қарори ижросини таъминлашда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-, 10-моддаларига мувофиқ қарор қиламан:
1. Тошкент вилояти ҳокимининг 2025 йил 8 октябрдаги «Тошкент тумани ҳудудидаги бўш турган ер майдонини давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги қарори ижро учун қабул қилинсин.
Қарор билан Тошкент тумани ҳудудидаги Оқ кўприк станцияси ҳудудида жойлашган Божхона биносининг 0,02 гектари ҳамда Оқ кўприк станцияси ҳудудида жойлашган Чегарачилар биносининг 0,08 гектар, жами 0,10 гектар ер майдони бўш турган ер майдони ҳисобланишини инобатга олиб давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилши белгиланганлиги ижрога қаратилсин.
3. Давлат кадастрлари палатаси туман филиали (З.Хаитов) бўш турган жами 0,10 гектар ер майдонини давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказсин ва ўрнатилган тартибда кадастр ҳужжатларини расмийлаштирсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари С.Мирсагатов зиммасига юклансин.
Туман ҳокими С. ЭРГАШЕВ
Тошкент вилояти, Тошкент тумани,
2025 йил 16 октябрь,
394-10-212-Q/25-сон