ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯККАБОҒ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Яккабоғ тумани бўйича 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 апрелга қадар суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Кенгашининг 2026 йил 28 апрелдаги ВИИ-24-47-4-68-К/26-сонли «Яккабоғ тумани бўйича 2026 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 октябрга қадар суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Яккабоғ туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори М.Абраевнинг Яккабоғ тумани бўйича 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 апрелга қадар суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисидаги таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 24-моддаларига асосан Халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Яккабоғ туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Э.Мирзаевнинг Яккабоғ тумани бўйича 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 апрелга қадар суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Яккабоғ туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори М.Абраевга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (С.Ашуров) ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (У.Нурманов) зиммаларига юклансин.
5.Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Сессия раиси ЖУРАЕВ АСҚАР АХАТОВИЧ
Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани,
2025 йил 14 октябрь,
VII-14-120-4-68-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.