ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎҚОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
Қарори
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295-сон қарорига мувофиқ Қўқон шаҳридаги 2 та географик объект (зиёратгоҳ)ни номлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида» 2012 йил 16 октябрдаги 295-сонли қарорига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 4 июлдаги 03/08-7367-сонли хатига илова қилинган Эксперт комиссиясининг 2025 йил 2 июлдаги 05-19-10852-сон хулосасига асосан, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасини қўллаб, халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши, қарор қилади:
1. «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида» 2012 йил 16 октябрдаги 295-сонли қарорига мувофиқ Қўқон шаҳар Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиясининг амалга оширилган ишлари тўғрисидаги Қўқон шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси Д.Алимованинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қўқон шаҳар комиссияси томонидан географик объектларни қайта номлаш бўйича тақдим этилган ҳамда қонун талабларига мувофиқ деб топилган географик объект (зиёратгоҳ) номлари 1-иловага асосан тасдиқлансин, шунингдек, белгиланган тартибда давлат реестри базасига киритилсин.
3. Қўқон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати (У.Норбоев), «Қўқон садоси» газетаси бош муҳаррири (А.Мирсаидов)ларга ушбу қарорни кенг оммага етказиш тавсия этилсин.
4. Белгилансинки, ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
5.Мазкур қарор бажарилишига шаҳар ҳокимининг ўринбосари А.Сулаймонов, Кадастрлар палатаси Қўқон шаҳар филиали раҳбари Б.Эркабаевлар шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
6. Ушбу қарор бажарилишининг назорати Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг Таълим, соғликни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя бўйича доимий комиссия раиси Ў.Тожиева ҳамда Қўқон шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси Д.Алимовалар зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси УСМОНОВ МАРУФ АЗАМОВИЧ
Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри,
2025 йил 14 октябрь,
VII-11-79-11-166-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.