ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БАХМАЛ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 12 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ЎРҚ-303-сонли Қонуни, «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5850-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли, 2020 йил 20 январдаги «Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 34-сонли қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан 2025 йилинг 14 августида тумандаги 202 та географик объект номини қайта номлаш учун давлат экпертизасига юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йилнинг 13 августидаги 05-19-13746-сонли эксперт хулосаси келиб тушди. Хулосага кўра, 200 та географик объект номи «Географик объектлар тўғрисида»ги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ деб топилган 2 та географик объект номи қонун талабларига меъёрлаштирилган. Мувофиқ деб топилган 202 та географик объект номларини кўриб, Кенгаш тасдиғидан ўтказиш учун кун тартибига киритилди.
Туманда амалга оширилиши керак бўлган ишлар тўғрисидаги туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошриш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.Кулиеванинг ахборотини муҳокама қилиб, маҳаллий давлат тўғрисидаги Қонуннинг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг илова қилинган 2025 йилнинг 13 августидаги 05-19-13746-сонли эксперт хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссиясининг иловада келтирилган қонун талабларига мувофиқ деб топилган 202 та географик объект номларига берилган эксперт хулосалари маъқуллансин.
3. Туман ички ишлар бўлими (Э.Нарзуллаев) тумандаги барча маҳаллалардаги қайта номланган кўчаларига ва тегишли йўл белгиларига ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга оширсин.
4. Туман камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўлими бошлиғи (З.Кулиев)га янги номланган кўчаларда ишларни ташкил этиш ва якунига етказиш вазифаси юклатилсин.
5. Туман кадастр ва туман статистика бўлимларига янги номланган ва номи ўзгарган географик объектларни туман харитасига жойлаштириш, шунингдек, тегишлича туман статистика маълумотларига ўзгартиришлар киритсин.
6. «Географик объектлар тўғрисида»ги ЎРҚ-303-сонли Қонуннинг 16-моддасига кўра географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссиясига ушбу географик объектларга ном берилганлиги ва уларнинг номлари ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни Географик объектлар номларининг давлат реейстрига киритиш учун 10 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ергедезкадастр Давлат қўмитасига тақдим этиш вазифаси топширилсин.
7. «Географик обеклар тўғрисида»ги ЎРҚ-303 сонли Қонуннинг 20-моддасига кўра Аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширилиши кўрсатилган. Қонунга кўра, туман иқтисодиёт ва молия бўлими (О.Зулпонов)га белгиланган тартибда молиялаштириш вазифаси юклатилсин.
8. «Бахмал ҳаёти» газетаси таҳририяти ва туман ҳокимлиги ахборот хизмати Ўзбекистон Республикаси «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ҳамда «Давлат тили тўғрисида»ги Қонунлари талаблари асосида ушбу олиб борилган ишларни оммавий-ахборот воситаларида ёритиб бориш тавсия этилсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари ва туман ҳокимининг ўринбосари Б.Зулфиқоров зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси ЭРГАШЕВ АЗИЗ МАМАРАСУЛОВИЧ
Жиззах вилояти, Бахмал тумани,
2025 йил 7 октябрь,
VII-11-135-3-44-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.