ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2025 йил 15 августдаги «Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2025 йил 4 июлдаги «Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги «Сурхондарё вилоятининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида» VII-3-016-8-0-К/24-сон қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» VII-11-100-8-0-К/25-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида» VII-12-118-8-0-К/25-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 147-моддасига Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2025 йил 15 августдаги ««Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2025 йил 4 июлдаги «Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги «Сурхондарё вилоятининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида» VII-3-016-8-0-К/24-сон қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» VII-11-100-8-0-К/25-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида» VII-12-118-8-0-К/25-сон қарорига ўзгартириш киритиш мақсадида халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши қарор қилади:
1. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2025 йил 15 августдаги «Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2025 йил 4 июлдаги «Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги «Сурхондарё вилоятининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида» VII-3-016-8-0-К/24-сон қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» VII-11-100-8-0-К/25-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида VII-12-118-8-0-К/25-сон қарори иловага мувофиқ қайта тасдиқлансин.
2. Вилоят ҳудудида «Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла» дастури ижроси ҳамда вилоят аҳолисининг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 13 майдаги «Термиз халқаро савдо маркази эркин савдо зонаси фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-176-сонли қарорига асосан, халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2025 йил 15 августдаги VII-12-118-8-0-К/25-сон қарори 1-иловаси 16-бандига асосан режалаштирилган маблағларининг бўшаб қолган қисми ҳисобидан Музработ тумани ҳокимининг 2025 йил 21 августдаги 01-03/5824-сонли хатига асосан тумандаги «Орият» МФЙнинг ички йўлларини асфальт қилиш мақсадида битум маҳсулоти сотиб олиш учун 1 773,0 млн. сўм, Қизириқ тумани ҳокимининг 2025 йил 22 августдаги 01-01-20/4225-сонли хатига асосан тумандаги «Такия» ва «Янгиобод» МФЙларининг ички йўлларини асфальт қилиш мақсадида битум маҳсулоти сотиб олиш учун 3 018,0 млн. сўм, Қумқўрғон тумани ҳокимининг 2025 йил 16 сентябрдаги 01-03/609-сонли хатига асосан тумандаги «Ҳуррият», «Меҳробод», «Тўда», «Исломобод», «Янги Ўзбекистон», «Ҳунармандлар», «Юксалиш» МФЙларининг ички йўлларини асфальт қилиш мақсадида битум маҳсулоти сотиб олиш учун 1 523,0 млн. сўм, Сариосиё тумани ҳокимининг 2025 йил 16 сентябрдаги 01-02/306-сон хатига асосан тумандаги «Маржона» ва «Ҳамкорлик» МФЙларининг ички йўлларини асфальт қилиш мақсадида битум маҳсулоти сотиб олиш учун 914,0 млн. сўм, Жарқўрғон тумани ҳокимининг 2025 йил 16 сентябрдаги 01-02/6238-сон хатига асосан тумандаги «Боботоғ» МФЙнинг ички йўлларини асфальт қилиш мақсадида битум маҳсулоти сотиб олиш учун 846,0 млн. сўм, Шўрчи тумани ҳокимининг 2025 йил 16 сентябрдаги 01-03/4035-сон хатига асосан тумандаги «Какайди» МФЙнинг ички йўлларини асфальт қилиш мақсадида битум маҳсулоти сотиб олиш учун 456,0 млн. сўм, Олтинсой тумани ҳокимининг 2025 йил 17 сентябрдаги 01-02/4910-сон хатига асосан «Бибизайнаб» МФЙ «Миришкор» қишлоғида жойлашган «Оқмозор» қабристонига борадиган 3,0 км йўлни асфальт қилиш мақсадида битум маҳсулоти сотиб олиш учун 434,0 млн. сўм, Жарқўрғон тумани «Қораянтоқ» МФЙдаги 0,6 км ички йўлларини асфальт қилиш учун 150,0 млн. сўм ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 октябрдаги «Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари ҳамда ички хўжалик йўллари инфратузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 665-сонли қарори ижросини бажариш учун Термиз шаҳар маҳаллий бюджетига 432,0 млн. сўм, Бойсун тумани маҳаллий бюджетига 100,0 млн. сўм, Музработ тумани маҳаллий бюджетига 100,0 млн. сўм, Денов тумани маҳаллий бюджетига 88,0 млн. сўм, Қизириқ тумани маҳаллий бюджетига 74,0 млн. сўм, Сариосиё тумани маҳаллий бюджетига 300,0 млн. сўм, Узун тумани маҳаллий бюджетига 300,0 млн. сўм, Шеробод тумани маҳаллий бюджетига 200,0 млн. сўм, Бандихон тумани маҳаллий бюджетига 100,0 млн. сўм маблағ ажратсин.
3. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2025 йил 15 августдаги VII-12-118-8-0-К/25-сон қарорининг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (И.Ёқубов) зиммасига юклатилсин.
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси ЧОРИЕВ АБДУРАИМ РАВШАНОВИЧ
Сурхондарё вилояти,
2025 йил 4 октябрь,
VII-14-137-8-0-K/25-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатни иловаси билан ПДФ шаклида танишиш мумкин.
(илова Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг 2025 йил 18 декабрдаги ВИИ-16-167-8-0-К/25-сонли қарори таҳририда)