ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2025 йил 4 июлдаги «Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги «Сурхондарё вилоятининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида» VII-3-016-8-0-K/24-сон қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» VII-11-100-8-0-K/25-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 147-моддасига Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2025 йил 4 июлдаги «Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги «Сурхондарё вилоятининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида» ВИИ-3-016-8-0-К/24-сон қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» ВИИ-11-100-8-0-K/25-сон қарорига ўзгартириш киритиш мақсадида халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши қарор қилади:
1. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2025 йил 4 июлдаги «Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги «Сурхондарё вилоятининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида» VII-3-016-8-0-K/24-сон қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» VII-11-100-8-0-K/25-сон қарори 1-иловага мувофиқ қайта тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2025 йил 4 июлдаги VII-11-100-8-0-K/25-сон қарорининг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (И. Ёқубов) зиммасига юклатилсин.
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси ЧОРИЕВ АБДУРАИМ РАВШАНОВИЧ
Сурхондарё вилояти,
2025 йил 15 август,
VII-12-118-8-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.