ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БЎКА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Тумандаги географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонун (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 41-сонли, 448-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 295-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари, географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссияси раиси Т.М.Абдуллаевнинг 2025 йил 4 июндаги 05-19-9072-сонли ҳамда 2025 йил 11 июлдаги 05-19-11483-сонли йиғилиш баённомалари ва эксперт хулосаларига асосланиб, Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссиясининг 2025 йил 9 сентябрдаги 03-03-ДКБ/59-сонли йиғилиш баёнини инобатга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Бўка тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари, Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссияси раиси Т.М.Абдуллаевнинг 2025 йил 4 июндаги 05-19-9072-сонли, 2025 йил 11 июлдаги 05-19-11483-сонли йиғилиш баённомалари ва эксперт хулосалари ҳамда туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Л.Акбарованинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича туман комиссиясининг Бўка туманидаги мавжуд жами 6 (олти) та географик объект (қабристон)ларни номлаш бўйича таклифлари 1-иловага ҳамда 111 (бир юз ўн бир) та географик объектларни (кўча, тор кўча ва берк кўча) номлаш бўйича таклифлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Л.Акбарова мазкур географик объектларни Давлат реестрига киритиш чораларини кўрсин.
4. Мазкур қарор ижроси туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Л.Акбаровага, қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси (Т.Мирзаева) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси БЕГМАТОВ БАХТИЁР ПАХРИДДИНОВИЧ
Тошкент вилояти, Бўка тумани,
2025 йил 2 октябрь,
VII-17-79-10-137-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.