ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МАРҒИЛОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
Қарори
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16-октябрдаги 295-сонли қарорига мувофиқ, Марғилон шаҳридаги 38 та географик объектлар (кўча, тор кўча, берк кўча)ни номлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16-октябрдаги «Географик обектларнинг номларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 295-сонли қарорига асосан, Марғилон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан хатлов натижаларига асосан, номсиз ҳамда номлари такрорий деб топилган кўчалар бўйича таклиф тайёрланиб, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Республика топонимика хизматига «Географик обектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида» эксперт хулосасини олиш учун юборилди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссияси томонидан олиб борилган ўрганиш натижасига кўра, шунингдек, тегишли қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб, Марғилон шаҳар Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиясининг 38 та географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича берган таклифларидан 37 таси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, 1 та географик объектлар қонун ҳужжатлари талабларига номувофиқ деб топилиб, белгиланган тартибда ижобий хулосалар олинди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, шунингдек, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосан, Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1.«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16-октябрдаги 295-сонли қарорига мувофиқ, Марғилон шаҳар Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиясининг амалга оширилган ишлари тўғрисидаги Марғилон шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси У.Махмудовнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Марғилон шаҳар комиссияси томонидан географик объектларни қайта номлаш бўйича тақдим этилган ҳамда қонун талабларига мувофиқ деб топилган географик объект (кўча) номлари 1-иловага асосан тасдиқлансин, шунингдек, белгиланган тартибда давлат реестри базасига киритилсин.
3. Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати (А.Мансуров), «Марғилон ҳақиқати» газетаси (М.Саидмуродова)га ушбу қарорни кенг оммага етказиш тавсия этилсин.
4. Белгилансинки, ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишига шаҳар ҳокимининг ўринбосари А.Сотволдиев, Кадастрлар палатаси Марғилон шаҳар филиали раҳбари А.Ибрагимовлар шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
6. Ушбу қарор бажарилишининг назорати Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг «Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссия раиси А.Махкамов ҳамда Марғилон шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси У.Махмудовлар зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси Ш. НИСБАТХОНОВ
Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри,
2025 йил 27 сентябрь,
VII-13-83-11-168-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.