ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Олмазор туманидаги айрим аҳоли пунктларининг таркибий қисмларини номлаш ва қайта номлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 6-, 24-моддалари ва «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида» 2012 йил 16 октябрдаги 295-сон қарорига асосан, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар комиссиясининг 2025 йил 10 июндаги 7-сон мажлиси баёни маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Олмазор туманидаги номсиз аҳоли пунктларининг таркибий қисмларини номлаш бўйича берилган таклифлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Олмазор туманидаги номи такрорланган, номи қонун ҳужжатлари талабларига зид бўлган ҳамда географик жойлашуви қайта кўриб чиқилиши натижасида номи ўзгараётган аҳоли пунктларининг таркибий қисмларини қайта номлаш бўйича берилган таклифлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Олмазор туманидаги географик жойлашувига аниқлик киритилаётган ўз номида қолаётган аҳоли пунктларининг таркибий қисмлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари (Д.Рахимова, А.Хен), Олмазор тумани ҳокимлиги (А.Умархонов) номланаётган ва қайта номланаётган аҳоли пунктларининг таркибий қисмлари (мавзе, кўчалар, тор кўчалар, берк кўчалар) тўғрисида маҳаллий аҳоли ўртасида тегишли тушунтириш ишларини олиб борсин.
4. Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари (Д.Рахимова, А.Хен), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Тошкент шаҳар бошқармаси (Ф.Маҳмудхўжаев), Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси (Й.Насимджанов), Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси (Л.Мирсоатов) мазкур қарорга асосан тегишли ҳужжатларга ўрнатилган тартибда ўзгартиришлар киритсин ҳамда бу борада зарур чораларни кўрсин.
5. Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси (А.Юнусов) икки ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1010-сон қарори билан тасдиқланган «Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом» талаблари асосида номланаётган ва қайта номланаётган аҳоли пунктларининг таркибий қисмлари (мавзе, кўчалар, тор кўчалар, берк кўчалар)да жойлашган кўчмас мулк объектларининг манзилларини белгилаш, ўзгартириш ва меъёрлаштириш ишларини амалга оширсин;
манзил ўзгартирилганлиги ҳақида ўрнатилган тартибда манфаатдор шахсларни хабардор қилсин.
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бош бошқармаси (А.Юнусов) уч ой муддат ичида номланаётган ва қайта номланаётган аҳоли пунктларининг таркибий қисмлари (мавзе, кўчалар, тор кўчалар, берк кўчалар)да кўча кўрсаткичлари (пешлавҳалари)ни давлат тили талабларига мос равишда белгиланган тартибда ўрнатиш ва алмаштириш ишларини якунласин.
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати (Г.Касимова)га мазкур қарор расмий эълон қилинишини ва ҳттпс://ташкент.уз расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш тавсия этилсин.
8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Қурилиш, коммунал, сув хўжалиги, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси раиси С.Турабджанов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари Д.Рахимова ва А.Хен зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси КАЛАНОВ РУСТАМ АБДУХАКИМОВИЧ
Тошкент ш.,
2025 йил 25 сентябрь,
VII-15-148-14-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.