ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЎРТА ЧИРЧИҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонунига мувофиқ Ўрта Чирчиқ туманидаги мавжуд географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ЎРҚ-303-сонли қонунига асосан Ўрта Чирчиқ туман ҳокимлиги ҳузуридаги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссиясининг 2025 йил 1 июлдаги йиғилиш баёни бўйича «Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари» бўйича вилоят комиссиясининг 2025 йил 01 июлдаги 12-3-3695-сонли жавоб хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссиясидан олинган (2025 йил 23 июлдаги 03/08-8054-сонли жавоб хати) эксперт хулосаси (2025 йил 21 июлдаги 05-19-11961-сонли)га ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6, 24-моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ туман Кенгаши, қарор қилади:
1. Ўрта Чирчиқ туман ҳокимлиги ҳузуридаги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссиясининг 2025 йил 1 июлдаги йиғилиш баёни бўйича «Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари» бўйича вилоят комиссиясининг 2025 йил 01 июлдаги 12-3-3695-сонли жавоб хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссиясидан олинган (2025 йил 23 июль 03/08-8054-сонли жавоб хати) эксперт хулосаси (2025 йил 21 июлдаги 05-19-11961-сонли) ва бу юзасидан Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси раисининг ўринбосари Х.Зиямутдиновнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўрта Чирчиқ туманидаги жами 73 та географик объектни эксперт хулосаси олинганлиги инобатга олинсин ва қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топилган 58 та географик объектларнинг номлари 1-иловага асосан тасдиқлансин.
3. Мазкур қарор лойиҳаси 2025 йилнинг 2-сентябр санасидан 17-сентябр санасига қадар жамоатчилик муҳокамаси порталида (ИД:109117) жамоатчилик муҳокамасидан ва туман Адлия бўлимининг ҳуқуқий экспертизасидан ўтказилганлиги кўрсатиб ўтилсин.
4. Ўрта Чирчиқ туман ҳокимининг ўринбосари қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ф.Бойжигитов, Кадастр агентлиги туман бўлими бошлиғи (У.Умирзоқов), Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи (Ф.Расулов), Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиаҳ бўлими (С.Уталов), Туман статистика бўлими (Т.Пўлатов), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими раҳбари (Р.Джуманова) ва бошқа тегишли мутасадди давлат органлари билан биргаликда ўзгарган қабристон номларини давлат рўйхатидан ўтказиш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда бошқа тегишли тадбирларни мазкур қарорга мувофиқлаштириш ишларини амалга оширсинлар.
5. Белгиланган тартибда географик объектларнинг янги номларини тегишли электрон базаларга киритиш, иш ҳужжатларига, кўрсаткичлар ва пешлавҳаларга ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ барча чора-тадбирларни амалга оширсинлар.
6. Туман ҳокими матбуот котиби-ахборот сиёсати масалалари бўйича ҳоким маслаҳатчиси (А.Эргашов)га мазкур қарорнинг оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилишини ташкил этиш вазифаси юклансин.
7. Мазкур қарор имзоланган кундан эътиборан кучга кириши белгилаб қўйилсин.
8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси Р.Джуманова ҳамда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси раиси ўринбосари Х.Зиямутдинов зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси КАСИМОВ ИХТИЁР РУСТАМОВИЧ
Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани,
2025 йил 22 сентябрь,
VII-16-77-10-143-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.