ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Урганч туманидаги қабристонларга ном бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари Урганч тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 21 августдаги 05-19-14269-сонли йиғилиш баёни ва баённома билан тасдиқланган экспертиза хулосаси ва туман ҳокимлигининг 3 та географик объект (қабристон)ни номлаш бўйича таклифи маъқуллансин.
2. Урганч туманидаги географик объектлар номлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман статистика бўлими, туман давлат солиқ инспекцияси ва тегишли мутасадди ташкилотларга:
Қарорнинг иловасидаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, тегишли идоравий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритсин.
4. Туман ҳокимининг ўринбосари, туман географик объектларга ном бериш тўғрисидаги масалалари бўйича туман комиссияси раиси ўринбосарига:
бир ҳафта муддатда тумандаги қабристонларнинг янги номларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, белгиланган тартибда замонавий кўринишда, лотин ёзувида, пешлавҳаларга ёзиб ўрнатиш ишларини ташкил этиш вазифаси юклатилсин.
5. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси аъзолари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисларига:
бир ҳафта муддатда тумандаги қабристонларнинг янги номлари бўйича аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишларини амалга ошириш ва тегишли чора-тадбирлар белгилансин.
6. Мазкур қарор туман ҳокимлигининг расмий веб сайти (Н.Машарипов)га жойлаштирилсин ҳамда «Урганч ҳақиқати» газетаси (К.Уразимбетов)да расмий эълон қилсин.
7. Мазкур қарор билан боғлиқ ҳужжатлар географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясига тақдим этилсин.
8. Туман молия бўлими (Р.Сабиров) қарор ижросини молиялаштириш бўйича 3 кун муддатда туман ҳокимлигига таклиф киритсин.
9. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
10. Қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси СУЛТАНОВ ГАЙРАТЖОН ПЎЛАТОВИЧ
Хоразм вилояти, Урганч тумани,
2025 йил 20 сентябрь,
VII-13-96-12-173-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.