ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШЎРЧИ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонунига мувофиқ Шўрчи туманидаги мавжуд географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида
Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш бўйича таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 20 августдаги 05-19-14130-сонли йиғилиш баёни ва баённома билан тасдиқланган эксперт хулосасини ҳамда 2025 йил 23 августдаги 01-14/1260-сон хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Географик обектларнинг номлари тўғрисида»ги ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6, 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Шўрчи тумани комиссияси раисининг ўринбосари А.Хўжакелдиевнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Географик обектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш бўйича таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 20 августдаги 05-19-14130-сонли йиғилиш баёни ва баённома билан тасдиқланган эксперт хулосасига асосан қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топилган тумандаги 1526 та географик обектлар (кўча,берк кўча,тор кўча) номи рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Шўрчи тумани Давлат солиқ инспекцияси, туман Статистика бўлими, туман Иқтисодиёт ва молия бўлими, туман Ички ишлар бўлими, Давлат кадастрлари палатаси туман филиали, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими ҳамда бошқа тегишли мутасадди ташкилотларга қуйидагилар топширилсин:
мазкур қарор билан номлари тасдиқланган 1526 та кўчаларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш, иш юритиш ҳужжатларига зарур ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш, шунингдек, бошқа тегишли ташкилий-амалий чораларни кўриш;
туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан фуқароларни рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш жараёнларида янгиланган кўча номларининг тўғри акс эттирилишига алоҳида эътибор қаратилиши таъминлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Шўрчи тумани филиали (Ч.Маматқулов):
«Географик обектларнинг номлари тўғрисида»ги қонун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295-сонли ҳамда 2018 йил 14 декабрдаги 1010-сонли қарорларида белгиланган тартибга мувофиқ, географик обектлар номларини тартибга солиш юзасидан кўчалар номларининг ўзгартирилиши муносабати билан аҳолига давлат божи ундирилмаслигини таъминлаш чоралари кўрилсин.
5. Шўрчи тумани ҳокимининг ўринбосари (А. Хўжакелдиев), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими (А.Нурбоев) ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси (Б.Менгбоев)га бир ой муддатда:
-қарор иловасига мувофиқ тасдиқланган рўйхат асосидаги кўчаларга уларнинг янги номлари ёзилган металл кўрсаткичлар, белгилар ва пешлавҳаларни босқичма-босқич ўрнатиш ва алмаштириш;
-амалга оширилган ишлар бўйича маълумотларни белгиланган муддатда Географик обектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси раисининг ўринбосари А.Хўжакелдиевга тақдим этиш вазифаси топширилсин.
6. Туман ички ишлар бўлими (Н.Нарзуллаев)га:
фуқароларнинг хорижга чиқиш ва кириш учун ҳужжатларини расмийлаштиришда кўчаларнинг қайта номланганлигига алоҳида эътибор қаратиш;
расмийлаштириладиган ҳужжатларда географик объектларнинг номлари тўғри акс эттирилишини доимий назоратга олиш топширилсин.
7. Мазкур қарор «Тафсилот» газетасида расман эълон қилинсин ҳамда Шўрчи тумани ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
8. Географик обектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Шўрчи тумани комиссияси раисининг ўринбосари А.Хўжакелдиев томонидан географик обектларга берилган номлар бўйича тегишли ҳужжатлар ўн кун муддатда Географик обектлар номларининг давлат реестрига киритиш учун Кадастр агентлигига тақдим этилсин.
9. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Б.Бойкелдиев зиммасига юклансин.
10.Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Сессия раиси МАМАШУКУРОВ ОЛИМЖОН КАЮМОВИЧ
Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани,
2025 йил 17 сентябрь,
VII-13-134-8-120-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.