ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚИЗИРИҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Тумандаги айрим маҳалла, кўчалар номларини ўзгартириш ва тасдиқлаш тўғрисида
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 7 августдаги 05-19-133000-сонли йиғилиш баёнини халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари қўшма йиғилишида муҳокамасида депутатлар томонидан билдирилган таклифларни эътиборга олиб ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 7 августдаги 05-19-133000-сонли йиғилиш баёни маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туманда номлари ўзгараётган ҳамда ном берилаётган кўчаларнинг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман статистика бўлими (Ф.Хўжанов), туман қурилиш бўлими (О.Усанов), Давлат кадастрлар палатаси Қизириқ тумани филиали (С.Рустамов) туман ҳокимлиги билан биргаликда номлари ўзгартирилган ҳамда тасдиқланган маҳалла, кўчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базани шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга оширсин.
4. Туман ички ишлар бўлими (Н.Муҳаммадиев) номлари ўзгарган ҳамда тасдиқланаётган маҳаллалар ва кўчаларда яшовчи аҳолининг фуқаролик паспортларига, мазкур ҳудуд акс эттирилган белгиларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларини амалга оширсин.
5. Туман қурилиш бўлими (О.Усанов) ҳудудларда номлари ўзгартирилган географик объектларга янги номлари ёзилган кўрсаткич ва белгилар, пешлавҳаларни замонавий дизайн асосида босқичма-босқич ўрнатилишини таъминласин.
6. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (А.Бўриев), «Тараққиёт» газетаси (Ч.Алимов) га мазкур қарорни оммавий ахборот воситаларилда расман эълон қилиниши ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш тавсия этилсин.
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси (К.Мирзаев) зиммасига юклатилсин.
8. Мазкур қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Сессия раиси ОЧИЛДИЕВ БОХАДИР БЕНАЕВИЧ
Сурхондарё вилояти, Қизириқ тумани,
2025 йил 16 сентябрь,
VII-12-120-8-113-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.