ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОЙСУН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Бойсун туманидаги айрим кўчаларнинг номларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295-сон «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссиясининг 2025 йил 8 апрелдаги 11-01/25-сонли, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2025 йил 11 апрелдаги 18-07/88-сонли ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 24 апрелдаги 05-19-01-6425-сонли «Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақидаги давлат экспертизаси хулосаси тўғрисида»ги йиғилиш баёнларини кўриб чиқиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссиясининг 2025 йил 8 апрелдаги 11-01/25-сонли, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2025 йил 11 апрелдаги 18-07/88-сонли ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 24 апрелдаги 05-19-01-6425-сонли «Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақидаги давлат экспертизаси хулосаси тўғрисида»ги йиғилиш баёнлари маъқуллансин.
2. Бойсун туманида номлари тасдиқланаётган кўчаларнинг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Кадастрлар палатаси туман филиали (М.Х.Жўраев), туман статистика бўлими (А.Р.Саидов) туман ҳокимлиги билан биргаликда номлари тасдиқланаётган кўчаларни, шунингдек, янгидан номланган кўчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базани шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга оширсин.
4. Туман Ички ишлар бўлими (Ф.Т.Муртазоев) номлари тасдиқланаётган кўчаларда яшовчи аҳолининг фуқаролик паспортларига, мазкур ҳудуд акс эттирилган йўл белгиларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларини ташкилий равишда амалга оширсин.
5. Туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими (Ф.Ф.Файзуллоев), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими (З.А.Рахмонов) ҳудудларда янги номланган аҳоли пунктларининг таркибий қисмларининг янги номлари ёзилган кўрсаткич ва белгилар, пешлавҳаларни замонавий дизайн асосида босқичма-босқич ўрнатилишини таъминласин.
6. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Й.Ш.Холиёров) мазкур қарорнинг «Бойсун» газетасида расман эълон қилиниши ҳамда ҳокимлик веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси (Ф.Қ.Бобомуродов) ҳамда Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси (С.Б.Баҳоваддинов) зиммаларига юклатилсин.
Кенгаш раиси ШУКУРОВ БОХАДИР ШОТУРАЕВИЧ
Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани,
2025 йил 13 сентябрь,
VII-13-90-8-110-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.