ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚУВАСОЙ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16-октябрдаги 295-сон қарорига мувофиқ Қувасой шаҳридаги 27 та географик объектларни кўча, тор кўча, берк кўча) номлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16-октябрдаги «Географик обектларнинг номларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 295-сонли қарорига, Қувасой шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан хатлов натижаларига асосан номсиз ҳамда номлари такрорий деб топилган кўчалар бўйича таклиф тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Республика топонимика хизматига 2025 йил 22 апрель куни 01-04/34-сонли алоқа хати билан «Географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида» эксперт хулосасини олиш учун юборилди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссияси томонидан олиб борилган ўрганиш натижасига кўра, шунингдек, тегишли қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб, 2025 йил 26 май кунги 03-08-5646-сонли алоқа хати, 2025 йил 23 май кунги 05-19-8266-сонли хулосасига асосан 27 та географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича берган таклифларидан 27 таси қонун ҳужжатлари талабларига «мувофиқ» деб топилиб, белгиланган тартибда ижобий хулосалар олинди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, шунингдек, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосан, халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши, қарор қилади:
1. «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16-октябрдаги 295-сон қарорига мувофиқ Қувасой шаҳар Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиясининг амалга оширилган ишлари тўғрисида Давлат тилини ривожлантириш бўйича Қувасой шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси Х.Хўжаназаровнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қувасой шаҳар комиссияси томонидан географик объектларни қайта номлаш бўйича тақдим этилган ҳамда қонун талабларига мувофиқ деб топилган географик объект (кўча) номлари 1-иловага асосан тасдиқлансин, шунингдек, белгиланган тартибда давлат реестри базасига киритилсин.
3. Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати (А.Нишонбоев), «Исфайрам» газетаси (Ў.Каримова) ушбу қарорни кенг жамоатчилик вакилларига етказиш тавсия этилсин.
4. Белгилансинки, ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
5. Мазкур қарор бажарилишига шаҳар ҳокимининг ўринбосари А.Мамажонов, Кадастрлар палатаси Қувасой шаҳар филиали раҳбари А.Султоновлар шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
6. Ушбу қарор бажарилишининг назорати Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг «Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича» доимий комиссияси раиси А.Касимов ҳамда давлат тилини ривожлантириш бўйича Қувасой шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси Х.Хўжаназаровлар зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси ТЎРАКУЛОВ ЗАФАРЖОН КОДИРОВИЧ
Фарғона вилояти, Қува тумани,
2025 йил 12 сентябрь,
VII-9-67-11-167-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.