САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ НУРОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Туманда бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ҳисобга олиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 211-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг6 ва 451-моддалари, 2022 йил 24 августдаги «Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-198-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги «Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-223-сонли Фармонларига мувофиқ қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги «Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-223-сонли Фармонига асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқлар Ер кодексининг 36-моддасида белгиланган тартибда бекор қилинганда, ушбу ер участкаларини давлат мулкидаги бўш турган ер сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида туман ҳокимларига қарор қабул қилиш ваколати берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туманда ердан фойдаланувчилар томонидан қишлоқ хўжалиги ер майдонларидан ихтиёрий равишда воз кечиш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган аризаларини инобатга олган ҳолда иловага мувофиқ ер майдонлари туман ҳокимлиги тасарруфига бўш турган ер участкалари сифатида белгиланган тартибда қайтариб олинсин ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилсин.
3. Давлат кадастрлари палатаси туман филиали (М.Мухторов) қонунчиликда белгиланган тартибда ер участкаларини давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
4. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими (Ғ.Мусирманов) давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш харажатларини белгиланган тартибда туман маҳаллий бюджети ҳисобидан молиялаштириш чораларини кўрсин.
5. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Давлат кадастрлари палатаси туман филиали, «Ўздавьерлойиҳа» ДИЛИ «Самвильерлойиҳа» бўлинмаси билан биргаликда туман ҳокимлиги номига давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ер участкаларини белгиланган тартибда очиқ электрон савдоларига чиқариш чораларини кўрсин.
6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи в.в.б С.Мирзоходжаев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М. БУРАНОВ
Самарқанд вилояти, Нуробод тумани,
2025 йил 12 сентябрь,
205-7-99-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.