Зафаробод туман Халқ депутатлари Кенгашининг
ҚАРОРИ
Зафаробод туманидаги мавжуд географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида
Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 12 августдаги йиғилиш баёни ва баённома билан тасдиқланган эксперт хулосасини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонунининг 10-моддаси ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси раиси ўринбосари М.Ободовнинг таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 12 августдаги йиғилиш баёни ва баённома билан тасдиқланган эксперт хулосасига асосан қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топилган тумандаги 210 та кўча номлари рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
3. Зафаробод туман Давлат солиқ инспекцияси, туман статистика бўлими, Давлат хизматлари маркази, иқтисодиёт ва молия бўлими, туман ички ишлар бўлими, Давлат Кадастрлари палатаси туман филиали ва тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига:
- ушбу қарор билан номланган 210 та кўча номини давлат рўйхатидан ўтказиш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда бошқа тегишли тадбирларни мазкур қарорга мувофиқлаштириш ишларини амалга оширсин.
4. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ж.Саттаров, Ж.Суяров), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими (Ў.Норалиэв), туман Ободонлаштириш бошқармаси (Ш.Зокиров)га 1 ой муддатда ушбу қарор иловасига мувофиқ тасдиқланган рўйхат асосидаги кўчаларга уларнинг номлари ёзилган металл кўрсаткич ва белгилар, пешлавҳаларни босқичма босқич ўрнатиш, алмаштириш ва олиб борилган ишлар юзасидан маълумотларни белгиланган муддатда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари» бўйича туман комиссияси (М.Ободов)га тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
5. Туман ички ишлар бўлими (Б.Мусурмонов) фуқароларнинг хорижга чиқиш, кириш учун ҳужжатларини расмийлаштиришда кўчаларнинг номлари қайта номланганлигига алоҳида эътибор қаратсин, тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришда географик объект номларини тўғри ёзилишини доимий назоратга олсин.
6. Мазкур қарор «Зафар йўлидан» газетасида расман эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
7. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси раиси ўринбосари М.Ободов, географик объектларга ном берилганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни Географик объектлар номларининг давлат реэстрига киритиш учун ўн кунлик муддатда Кадастр агентлигига тақдим этсин.
8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича» доимий комиссияси (Д.Чанкаэва) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси ЭШПУЛАТОВ ҒАЙРАТЖОН ЭШПУЛАТОВИЧ
Жиззах вилояти, Зафаробод тумани,
2025 йил 10 сентябрь,
VII-12-104-3-50-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.