ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БАНДИХОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Бандихон тумандаги мавжуд географик объект (қабристон)нинг номини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ «Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича туман комиссиясининг 2025 йил 28 майдаги 15-01/80-сон йиғилиш баёни, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2025 йил 3 июлдаги 18-07/165-сон йиғилиш баёни ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссиясининг 2025 йил 21 июлдаги «Географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида» 05-19-11960-сон экспертиза хулосасини кўриб чиқиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича туман комиссияси раиси А.Алламурадовнинг тумандаги Географик объектларнинг номларини тасдиқлаш тўғрисидаги доимий комиссияга берган ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича туман комиссиясининг 2025 йил 28 майдаги 15-01/80-сон йиғилиш баёни, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2025 йил 3 июлдаги 18-07/165-сон йиғилиш баёни ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссиясининг 2025 йил 21 июлдаги «Географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида» № 05-19-11960-сон экспертиза хулосаси инобатга олинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссиясининг 2025 йил 21 июлдаги «Географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида» №05-19-11960-сон экспертиза хулосасига асосан тумандаги 1 та географик объект (қабристон)нинг номи Ўзбекистон Республикаси «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги 303-сон Қонуни талабларига мувофиқ деб ҳисобланганлиги инобатга олинсин ҳамда ушбу географик объектнинг номлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туман Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими (И.Бекназаров), Кадастрлар палатаси вилоят бошқармаси Бандихон тумани филиали (М.Жамаев) биргаликда:
номланаётган қабристон (географик объект номи)нинг картография ва маълумотнома нашрларини тайёрласинлар ҳамда чегараларини аниқлаб, 2025 йил сентябрь ойининг охирига қадар Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссиясига тақдим этсин.
5. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Бандихон тумани бўлими (Ҳ.Тўраев) ва туман Ички ишлар бўлими (Ж.Тўраев) тегишли маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан биргаликда қабристоннинг номи тасдиқланганлиги сабабли тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларининг ташкилий равишда босқичма-босқич амалга оширилиши юзасидан таъсирчан чора-тадбирларни белгиласин.
6. Туман Статистика бўлими(Ў.Рахматов):
Бандихон тумани ҳудудида номлари тасдиқланган, номланган кўча номларини инобатга олган ҳолда статистик маълумотларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.
7. Туман Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими (И.Бекназаров), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Бандихон тумани бўлими (Ҳ.Тўраев), туман Ободонлаштириш бошқармаси (М.Қурбонмуротов):
номлари тасдиқланган географик обекет(қабристон) номи ёзилган кўрсаткич, белгилар, пешлавҳаларнинг босқичма-босқич ўрнатилишини таъминласин, шунингдек, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этсин.
белгилансинки, харажатлар маҳаллий бюджет, ҳомийлик ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан белгиланган тартибда молиялаштирилади.
8. Белгилаб қўйилсинки, тасдиқланган географик объект номи туман ҳудудида тўғри ва тўлиқ юритилиши шарт.
9.Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати (З.Пардаев)га, «Янги Бандихон» газетаси таҳририяти (А.Ражабов)га номи тасдиқланган, номланган географик объект тўғрисида маълумотларни ижтимоий тармоқларга ёритиш тавсия этилсин.
10. Туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Донаев:
туманда географик объектни номлаш ва қайта номлаш бўйича мавжуд 1 та географик объект(қабристон)нинг номи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссияси томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топилганлигини инобатга олиб, ушбу 1 та қабристоннинг рўйхатини Халқ депутатлари туман Кенгаши қарори асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат реестри электрон базасига киритиш мақсадида вилоят ҳудудий комиссиясига тақдим этсин.
11. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклансин.
12. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси АЛЛАМУРАДОВ АБДУМАЛИК АБДУҚОДИРОВИЧ
Сурхондарё вилояти, Бандихон тумани,
2025 йил 10 сентябрь,
VII-12-102-8-211-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.