05.09.2025 йилдаги VII-15-143-9-124-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУЛИСТОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ

Гулистон тумани ҳудудидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган «Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тартиби тўғрисида»ги Низом ижроси юзасидан ҳамда туман ҳокимининг 2025 йил 12 июндаги 107-9-124-Ф/25-сон фармойишига асосан, Республика аэрогеодезия маркази томонидан Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишларининг якунига кўра тумандаги шаҳарча ва қишлоқларнинг умумий периметри 345481 метр умумий майдони 34479,23 гектар эканлиги аниқланди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Деҳқонобод шаҳарчаси умумий периметри 15516 метр, умумий майдони 562,10 гектар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бешбулоқ қишлоғи умумий периметри 36802 метр, умумий майдони 3330,04 гектар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Деҳқонобод қишлоғи умумий периметри 41261 метр, умумий майдони 2003,48 гектар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳумо қишлоғи умумий периметри 30781 метр, умумий майдони 4172,45 гектар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Нуробод қишлоғи умумий периметри 39009 метр, умумий майдони 3287,68 гектар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Олтин Ўрда қишлоғи умумий периметри 29370 метр, умумий майдони 3639,02 гектар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Олтинтепа қишлоғи умумий периметри 25307 метр, умумий майдони 2884,32 гектар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Соҳилобод қишлоғи умумий периметри 24622 метр, умумий майдони 1799,57 гектар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сойибобод қишлоғи умумий периметри 28833 метр, умумий майдони 3557,52 гектар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Зарбдор қишлоғи умумий периметри 29933 метр, умумий майдони 4074,53 гектар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Чортоқ қишлоғи умумий периметри 44047 метр, умумий майдони 5168,52 гектар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гулистон тумани маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилашда шаҳарча ва қишлоқлар чегаралари ажратиб кўрсатилган ҳолда тавсифланди. Чегаралар чизиғининг ёзувли матни тавсифида жойнинг тегишли топографик элементлари билан боғланиб, чегара нуқталари ўртасидаги масофаси ва чегара чизиғининг қутб йўналишлари акс эттирилди. Чегара чизиғининг бурилиш нуқталари координаталари кўрсатилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гулистон тумани ҳудудидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш юзасидан Давлат кадастрлари палатаси Гулистон тумани филиали бош муҳандисининг ахборотини тинглаб, тақдим этилган маълумотлар фикр ва мулоҳазаларини ҳамда таклиф ва тавсияларини атрофлича ўрганиб чиқиб, «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат кадастрлари палатасининг Гулистон тумани филиали бош муҳандиси Х.Кенжаевнинг «Гулистон туманидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тўғрисида»ги ахбороти ҳамда Республика аэрогеодезия маркази томонидан Гулистон туманидаги шаҳарча ва қишлоқларнинг чегараларини белгилаш бўйича бажарилган ишларнинг якуний натижаларини кўриб чиқиш юзасидан туман ҳокимлигида тузилган ишчи гуруҳ таркибининг 2025 йилнинг 14 августидаги 1/02-287-сонли йиғилиш баёни маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Гулистон туманидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишлари якуний натижалари тўғрисидаги маълумот 1-иловага ҳамда маъмурий-ҳудудий бирликларнинг чегараларини белгилаш бўйича картографик чизмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2025 йил 23 июль VII-17-131-9-0-К/25-сонли қарорига асосан Гулистон тумани Зарбдор қишлоғидан қисман 527,2 гектар ер участкасини Гулистон шаҳри таркибига ўтказилиши Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Сенатининг қарорига асосан ўзгартириш киритилиши инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати (С.Эркинов)га мазкур қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг тасдиғи Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашидан сўралсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари ва туман ҳокимининг барча ўринбосарлари зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессия раиси ШЕРАНОВ РАВШАН ТУРСУНОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти, Гулистон ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 5 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-15-143-9-124-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.