ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Вилоят ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятдаги йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сонли, 2022 йил 12 июлдаги ПҚ-316-сонли ва 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сонли қарорларига асосан вилоят ҳудудидаги автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан қарор қилади:
1. Вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг 2025 йил 14 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сонли, 2022 йил 12 июлдаги ПҚ-316-сонли ва 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида»ги 10/6-4876-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (М.Худайберганов), вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси (Д.Ниязметов):
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-98-сонли Фармонининг Дастурий ҳужжатлар ва уларни амалга ошириш механизмларининг Г бандига асосан вилоят ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятдаги А380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг 439-453, 455-476, 478-488, 496-518, 520-553 километр оралиқларида транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини 100 км/соат тезликдан 130 км/соат тезликка ошириш, автомобиль йўлининг 454, 477, 495 ва 519 километрларида транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини 100 км/соат тезликдан 70 км/соат тезликка пасайтириш ҳамда 3.24 – «130 юқори тезлик чекланган», 3.25 – «130 юқори тезлик чекланган ҳудуднинг охири» ва 3.24 – «70 юқори тезлик чекланган», 3.25 – «70 юқори тезлик чекланган ҳудуднинг охири» йўл белгилари ўрнатилишини таъминласинлар.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси раиси К.Игамбергенов зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси РАДЖАБОВ АЛТИБАЙ БЕГЖАНОВИЧ
Хоразм вилояти,
2025 йил 2 сентябрь,
VII-12-117-12-0-K/25-сон