АНДИЖОН ВИЛОЯТИ АНДИЖОН ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Андижон шаҳар «Боғи Эрам» МФЙ ҳудудида 57-сонли умумтаълим мактабини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.04.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5712-сонли фармони, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси ҳамда «Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисидаги» Қонуннинг 6-,25-моддаларига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 25 августдаги 02-27-2729-сонли хатига асосан кўриб чиқиб, қарор қиламан:
1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 25 августдаги 02-27-2729-сонли хати ва Давлат қабул ҳайъатининг қурилиш реконструкцияси ишлари тугалланган объектни ишлатишга қабул бўйича 2025 йил 26 августдаги 57-4-сонли далолатномаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Андижон шаҳар «Боғи Эрам» МФЙ ҳудудида янги қуриб битказилган 330 ўринли 57-умумтаълим мактаби сифатида ташкил этилсин.
3. «Давлат хизматлари маркази» Андижон шаҳар бўлими (А.Алимов)га янги ташкил этилаётган умумтаълим мактабини ўрнатилган тартибда Давлат рўйхатидан ўтказилишини ва давлат реестри базасига киритиш вазифаси топширилсин.
4. Андижон шаҳар давлат солиқ инспекцияси (М.Тўтаохунов)га янги ташкил этилаётган умумтаълим мактабини тегишли тартибда Давлат солиқ хизмати рўйхатидан ўтказиш вазифаси топширилсин.
5. Андижон шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлими (У.Тўрақулов)га:
- янги ташкил этилаётган таълим муассасасини амалдаги қонунчилик асосида 2025-2026 йил бюджет кўрсаткичларида акс эттириш;
- вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармасига ушбу қарор асосида тегишли ахборот киритиш;
-«УзАСБО» дастурий мажмуасида тегишли хисоб рақамлари очиш,
- янги ташкил этилаётган таълим муасасасининг 2025 йил харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини кўриб чиқиш белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш вазифалари топширилсин.
6. Андижон шаҳар ғазначилик бўлими (А.Жўраев) томонидан янги ташкил этилаётган умумтаълим мактаби учун хисоб-рақам ва хисоб варақаларини очиш ҳамда ташкилотнинг дастлабки фаолиятига бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилсин.
7. Андижон шаҳар санитария ва эпидемиологик осойишталик назорат маркази (Қ.Тожидинов)га янги ташкил этилаётган умумтаълим мактаби учун ажратилган бинонинг тозалик нормаларига риоя этилиши ва гигиена қоидаларига мослиги ҳамда унга қабул қилинаётган ходимларнинг саломатлигини кўрикдан ўтказиш ва тегишли хулосалар бериш вазифаси топширилсин.
8. Андижон шаҳар статистика бўлимига янги ташкил этилаётган умумтаълим мактаби давлат реестрига киритиш ва хисоботини ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш вазифаси юклатилсин.
9. Андижон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи (А.Усмонов)га:
мазкур умумтаълим мактаб Низомини белгиланган тартибда ва муддатда рўйхатдан ўтказишни ташкил қилиш;
- ота-оналарнинг розилиги билан янги мактабга бошқа мактаблардан ўтадиган ўқувчиларнинг номма-ном рўйхатини шакллантириш;
- мактабга қабул қилинган ўқувчиларни мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ягона электрон тизимига киритиш ва электрон тизим орқали ўқувчилар харакатини амалга ошириш;
- янги ташкил этилган мактабнинг синфларида ўқувчилар сони ва меъёри талабларига етказилганидан сўнг, синфлар жамланмасини (комплектлаш) ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш;
- штатлар жадвали, синфлар жамланмаси ва тарификация рўйхати шаклланганидан сўнг, малакали педагог кадрлар, ўқув-услубий адабиётлар ҳамда дидактик материаллар билан таъминлаш;
- янги ташкил этилаётган таълим муассасасини моддий техник базаси ўқувчилар учун зарурий санитария-маиший ижтимоий шароитларни яратиш;
- янги ташкил этилаётган таълим муассасасини штатлар жадвалини тасдиқлаш ва 2025 йил штатлар жадвалини бюджет кодексида белгиланган муддатлардан кечиктирмай рўйхатдан ўтказиш учун шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлимига тақдим этиш чораларини кўриш ҳамда штат бирликларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш вазифалари юклатилсин.
10. Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси (М.Мирзаахмедова) янги ташкил этилаётган умумтаълим мактабини тегишли талаблар асосида зарурий тиббиёт ускуналари ва дори воситалари билан таъминлаш, ташкилотга қабул қилинаётган ўқувчиларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш вазифалари юклатилсин.
11. Андижон шаҳар ИИОФМБ бошлиғи (Б.Бахромов)га янги ташкил этилаётган таълим муассасасига белгиланган тартибда мухр ва штампни олиш учун рухсатнома бериш топширилсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш.Шокиров зиммасига юклатилсин.
Андижон шаҳар ҳокими Э.Р. КАРИМОВ
Андижон вилояти, Андижон ш.,
2025 йил 29 август,
223-1-29-Q/25-сон