28.08.2025 йилдаги 509-13-0-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йирик инвестиция лойиҳалари учун ижарага берилган ер участкаларида лойиҳа доирасидаги инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини мониторинг қилиш ва инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 3-моддаси, Қорақалпоғистон Республикаси «Ер тўғрисида»ги Қонунининг 4 ва 23-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлаш учун янги имкониятларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-10-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида»ги Қонунининг 8, 35-моддаларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлаш учун янги имкониятларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-10-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарори билан «Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш ва ер участкаларни тўғридан-тўғри ижарага бериш тартиби тўғрисида»ги низом ва «Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш ва ер участкаларини тўғридан-тўғри ижарага бериш масаласини кўриб чиқиш бўйича комиссия таркиби» тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йирик инвестиция лойиҳалари учун ижарага берилган ер участкаларида лойиҳа доирасидаги инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини мониторинг қилиш ва инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йирик инвестиция лойиҳалари учун ижарага берилган ер участкаларида лойиҳа доирасидаги инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини мониторинг қилиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ишчи гуруҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ лойиҳа ташаббускорларига ажратилган ер участкаларида инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини доимий мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция мажбуриятлари ижросини ўрганиш мақсадида режали ва режадан ташқари мониторинг ўтказиш чораларини кўриб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Тадбиркорликка кўмаклашиш дирекцияси (У.Хасанов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш ва ер участкаларини тўғридан-тўғри ижарага бериш масаласини кўриб чиқиш бўйича республика комиссияси томонидан маъқулланган лойиҳа ташаббускорлари билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши номидан инвестиция шартномасини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага берилган ер участкаларида инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини мониторинг қилиш бўйича режа жадвалини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган мониторинг натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ахборот киритиб бориш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (У.Усманов) мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 августдаги ПФ-129-сон Фармони асосида инвестиция киритиш мажбуриятини юклаган ҳолда лойиҳа ташаббускорларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарори билан тўғридан-тўғри ажратиб берилган ер участкаларидан мақсадга мувофиқ фойдаланиши ва бугунги кундаги ҳолатини ўрганиб чиқсин ҳамда натижаси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (У.Усманов) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 августдаги ПФ-129-сон Фармони асосида тадбиркорлик субъектларига ажратилган ер участкалари тўғрисидаги қарорлар ва қарор ости ҳужжатларини Тадбиркорликка кўмаклашиш дирекциясига белгиланган тартибда топширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тадбиркорликка кўмаклашиш дирекцияси (У.Хасанов) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 августдаги ПФ-129-сон Фармони асосида тадбиркорлик субъектларига ажратилган ер участкаларида белгиланган инвестиция мажбуриятларини бажарилиши бўйича мазкур қарор билан тасдиқланган Низом асосида зарур чораларни кўриб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси (И.Тлеуов) Нукус шаҳри ва туманлар ҳокимлари билан биргаликда инвестиция киритиш мажбурияти билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарори асосида тўғридан-тўғри ажратиб берилган ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланилган ёки белгиланган муддатларда мажбуриятларини бажармаган тадбиркорлик субъектлари билан тузилган ер ижара шартномаларини амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ бекор қилсин ва ер участкаларини давлат захирасига қайтариш чораларини кўриб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини таъминлаш ва назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари (В.Жоллибеков, Ш.Тешаев ва Т.Юсупов) зиммаларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф. ЭРМАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 28 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
509-13-0-Q/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.