ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТЎРТКЎЛ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Тўрткўл туманидаги фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларига 2025 йил вегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Тўрткўл туманидаги фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларига 2025 йил вегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида Тўрткўл тумани Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори М.Ибадуллаевнинг таклифини тинглаб муҳокама қилиб ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январь кунги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Тўрткўл туманидаги фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларига 2025 йил вегетация даври учун ажратилган сув лимити ва ҳақиқий олинадиган сув миқдори тўғрисидаги Тўрткўл тумани Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори М.Ибадуллаевнинг таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
3. Тўрткўл тумани Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори М.Ибадуллаевнинг таклифига асосан тумандаги фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларига 2025 йил вегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ж.Худайбергенов, туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассаса директори М.Ибадуллаевга:
ажратилган сув олиш лимитлари доирасида ирригация тизими туман сув етказиб бериш хизмати алоҳида аҳамиятга эга бўлган сув объектларининг сув манбалари, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳар бир сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчилари кесимида уларнинг сувга бўлган талаблари асосида белгиланган сув олиш лимитларини тасдиқлаб, ҳар бир сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиларига етказсин;
сув истеъмолчилари билан уларга ажратилган сув олиш лимитлари доирасида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларнинг тузилиши ҳамда уларнинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин;
сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли тўғрисидаги шартномани тузишда:
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш (аҳоли томорқа ерлари бундан мустасно) воситалари билан жиҳозлаш;
сув олиш лимитлари асосида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолининг тасдиқланган режаси (коммунал-маиший сув таъминотидаги фуқоралар бундан мустасно);
сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун берилган рухсатномаларнинг бўлиши мажбурий талаб ҳисобланиши эътиборга олинсин;
сув ресурсларини самарали бошқариш мақсадида барча сув олиш нуқталаридаги гидропостларнинг мавжудлиги ва сифатли таъмирланганлигини кўриб чиқиб, мавжуд камчиликларни зудлик билан бартараф этсин ҳамда ҳар бир сув олиш иншоотлари жиҳозланишини таъминласин;
сувни самарали бошқариш ва улардан мақсадли ҳамда тежамли фойдаланиш бўйича ўқув семинар ва тушинтириш ишларини олиб борсин;
ҳар бир сув олиш иншооти, насос станцияси бўйича сувнинг икки (уч) томонлама кундалик ҳисоб журнали, ҳисоби ва ҳисоботини белгиланган тартибда олиб боришини таъминласин.
5. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ж.Худайбергеновга, туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассаса директори М.Ибадуллаев билан ҳамкорликда сувдан мақсадли ва самарали фойдаланиш вазифаси юклансин.
6. Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси жойларда сув ресурсларини самарали бошқариш ва улардан мақсадли фойдаланиш бўйича мониторинг олиб борилишини ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш ва сув етишмовчилигининг олдини олиш бўйича масъул этиб белгилансин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини таъминлаш вазифаси туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари–қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (Ж.Худайбергенов) ва қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси (Ш.Киличовлар) зиммасига юклансин..
8. Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари М.Бекчановага мазкур қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш вазифаси юклансин.
9. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
Кенгаш раиси ХУДАЙБЕРГЕНОВ ИЛХОМБОЙ ТИЛАВБАЕВИЧ
Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани,
2025 йил 27 август,
VII-13-92-13-190-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.