ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АНДИЖОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Андижон шаҳридаги «Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ҳақида»ги эксперт хулосасига асосан қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топилган географик объектлар номлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ҳамда Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни Давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2024 йил 16 май кунги 05-19-01-1587-сонли баёни ҳамда эксперт хулосасини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари шаҳар Кенгаши, қарор қилади:
1. Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни Давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2024 йил 16 май кунги 05-19-01-1587-сонли баёни ҳамда эксперт хулосаси асос учун қабул қилинсин.
2. Қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топилган географик объектлар, яъни 26 та қабристонлар, 11 та зиёратгоҳ, 3 та боғ ва 2 та майдон номлари тўғрисидаги таклифлар иловага асосан тасдиқлансин.
3. Андижон шаҳар ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз мухит яратиш, коммуникациялар, экология ва кўкаламзорлаштиришмасалалари бўйича ўринбосари К.Мамадалиевга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигига Географик объектларнинг номлари давлат реэстрига киритиш учун тегишли ҳужжатларни юбориш вазифаси юклатилсин.
4. Ушбу қарор «Андижоннома» газетасида расман эълон қилинсин ва Андижон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Сессия раиси ЗИЯЕВ РАХИМ САБИРОВИЧ
Андижон вилояти, Андижон ш.,
2025 йил 26 август,
VII-3-86-1-29-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.