25.08.2025 йилдаги VII-13-78-11-153-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БЕШАРИҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тумандаги айрим Маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган номсиз кўчаларга ном бериш ва такрорий номдаги кўчаларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ЎРҚ-303-сонли Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, географик объектларни номлаш ва қайта номлаш соҳасидаги давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ҳамда самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан, Халқ депутатлари Бешариқ туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 26 июндаги 03/08-6985-сонли «Географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида»ги эксперт хулосаси асос учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.Тумандаги айрим номи такрорланган кўчаларга қайта ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш бўйича «Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича туман комиссияси» киритган таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.Туманда номлари ўзгарадиган мавжуд кўчалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлаш учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.Туман Статистика бўлими (Ф.Комилов), Кадастр агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси, Бешариқ туман бўлими (М.Мадаминов), туман Қурилиш бўими (Ж.Камолов) ҳамда тегишли мутасадди давлат ташкилотлари амалдаги тартибда ном берилган кўчалар ҳамда номлари ўзгартирилган кўчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базасини шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.Туман Ички ишлар бўлими (Р.Махсудов) ном берилган ва номлари ўзгартирилган жойларда аҳолининг фуқаролик паспортларига тегишли ўзгартиришлар киритиш, ўзгартирилган маҳалла фуқаролар йиғини муҳри ва тамғасини ўзгартириш ишларини ташкилий равишда амалга оширилиши юзасидан зарур чора-тадбирларни белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.Маҳалла фуқаролар йиғини раисларига Йўл қурилиш бўлими ва Ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда ҳудудларидаги ном берилган ҳамда номлари ўзгартирилган кўчалар бўйича берилган таклифлар Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқлангандан сўнг уларнинг номлари қайд этилган металл кўрсаткичлар ўрнатиш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.Белгилансинки, географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни молиялаштириш маҳаллий бюджет маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.Мазкур қарор Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқлангандан сўнг туман «Бешариқ тонги» газетасида эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.Мазкур қарор кўриб чиқиш ва амалдаги тартибда муносабат билдириш учун Халқ депутатлари вилоят Кенгашига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ЖУРАЕВ РАСУЛЖОН КАРИМОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти, Бешариқ тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 25 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-13-78-11-153-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.