ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЧИНОЗ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонунига мувофиқ Чиноз туманидаги мавжуд географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ЎРҚ-303-сонли қонуни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 12 мартдаги 05-19-3859-сонли, 20 майдаги 05-19-7996-сонли «Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида»ги Эксперт хулосалари ҳамда Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 12 мартдаги, 2025 йил 20 майдаги йиғилиш баёнлари шунингдек, «Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари» бўйича Тошкент вилояти комиссиясининг 2025 йил 14 мартдаги 1/12-4-1440-сонли, 2025 йил 28 июндаги 1/12-4-3623-сонли йиғилиш баёнларини, Халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси, Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияларининг 2025 йил 18 августдаги 03-01-03-02-ДКҚБ/8-25-сонли қўшма мажлис баёни, доимий комиссияларнинг 03-01-03-02-ДКҚҚ/7-25-сонли қўшма қарори ва хулосасини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6, 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Чиноз тумани комиссияси котиби Ж.Саидовнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 12 мартдаги 05-19-3859-сонли, 20 майдаги 05-19-7996-сонли «Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида»ги Эксперт хулосалари ҳамда Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 12 мартдаги, 2025 йил 20 майдаги йиғилиш баёнлари шунингдек, «Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари» бўйича Тошкент вилояти комиссиясининг 2025 йил 14 мартдаги 1/12-4-1440-сонли, 2025 йил 28 июндаги 1/12-4-3623-сонли йиғилиш баёнларига ҳамда аввалги йилларда республика эксперт комиссиясининг хулосаларига асосан тасдиқланган кўча номларининг ягона рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг ўринбосари Т.Тажибаев, туман ИИБ (О.Ганибеков), туман Адлия бўлими (С.Джамалов), Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Чиноз тумани бўлими (Ш.Мамажонов),Давлат кадастрлар палатаси туман филиали (А.Қодиров), туман қурилиш бўлими (А.Исматуллаев), туман Статистика бўлими (А.Ахматов), туман Йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси (М.Абдуллаев) 1 ой муддатда ушбу қарорга мувофиқ ўз иш юритув ҳужжатларини ва тизимларини мувофиқлаштирсин.
4. Туман ҳокимлиги (Т.Тажибаев), Давлат кадастрлар палатаси туман филиали (А.Қодиров) тегишли давлат ташкилоти органлари мазкур қарор билан тасдиқланган кўча номларини давлат рўйхатидан ўтказиш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда фуқароларнинг уй-жой кадастр ҳужжатларининг манзилларини бепул ўзгартириб берилишини таъминласин.
5. Туман Йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси (М.Абдуллаев), туман ободонлаштириш бошқармаси (Ф.Хидиров) 1 ой муддатда мазкур қарор билан тасдиқланган кўча номларини ўз тасарруфида бўлган йўллардаги ахборот берувчи йўл белгиларни, кўча номлари пешлавҳаларни ўзгартирилишини таъминласин.
6. Мазкур қарор матбуотда расман эълон қилинсинва «Чиноз ҳаёти» газетаси ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан кучга кириши белгилаб қўйилсин.
7. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси (Ж.Саидов) зиммасига, қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А.Турдибоев ҳамда Халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси раиси С.Ахмедова зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси САЛИХОВ ШЕРЗОД АБДУХАКИМОВИЧ
Тошкент вилояти, Чиноз тумани,
2025 йил 23 август,
VII-16-72-10-144-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.