ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БАЛИҚЧИ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Балиқчи туманида «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси ҳудудлар, манбалар ва сув истеъмолчилари бўйича сув олиш лимитларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январидаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги 5-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарорлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, йирик сув хўжалик объектларининг сув олиш ва сув етказиб бериш режалари, сув манбалари иқтисодиёт тармоқлари маъмурий ҳудудлар бўйича умумлаштирилган.
Ушбу қарор лойиҳаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида (регулатион.гов.уз) жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда жойлаштирилади.
Юқорида кўрсатиб ўтилган қарор талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Туманда «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси ҳудудлар, манбалар ва сув истеъмолчилари бўйича сув олиш лимитларини тасдиқлаш юзасидан туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори А. Юсуповнинг берган ахбороти маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Балиқчи туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори А.Юсупов томонидан туман бўйича 2025 йил вегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва 1-2-3-4-5-6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари(Л. Жўраев)га: фермер хўжаликлари ер майдонларига сувларни ортиқча исрофгарчиликларга йўл қўймаган ҳолда олишларини учун ички ариқларини бегона ўтлар ва чиқиндилардан тозалаш;
4. «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори (А. Юсупов) мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, қуйидагиларга:
туманда фаолият кўрсатаётган қишлоқ хўжалигига мослаштирилган фермер хўжаликларининг ғалла ва пахта ер майдонлари кесимида белгиланган лимитларга асосан сув етказиб берилишини назоратга олиш:
фермер хўжаликлари томонидан лимитларга асосан ажратилган сувдан унумли фойдаланиш ҳамда қаровсиз ҳолда қолдирилиши ва сувни ортиқча исрофгарчилигига йўл қўймаслиги;
амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳар чоракда халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот киритиб борсин.
5. Мазкур қарорнинг ижроси туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Л. Жўраев)га юклатилсин.
6. Қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси» (Ф. Ғаниев) зиммасига юклатилсин.
7. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси АБДУРАЙИМОВ ЖАСУРБЕК ОДИЛОВИЧ
Андижон вилояти, Балиқчи тумани,
2025 йил 20 август,
VII-7-79-1-18-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.