ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ТОШКЕНТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент вилояти ҳокимининг 2025 йил 12 августдаги «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 512-10-0-Қ/25-сонли қарори тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 июндаги 5066-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси ва ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 19 июлдаги 525-сонли қарори, шу асосда қабул қилинган Тошкент вилояти ҳокимининг 2025 йил 12 августдаги 512-10-0-Қ/25-сонли қарори ижросини таъминлашда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ қарор қиламан:
1.Тошкент вилояти ҳокимининг 2025 йил 12 августдаги 512-10-0-Қ/25-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
Қуйидагилар:
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича туман комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
ҳудудий комиссия «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссиялар тўғрисида»ги Низом талаблари асосида ишни ташкил этсин.
2. Туман Фавқулотда вазиятлар туман бўлими (У. Махаммаджонов), ҳар ойда кейинги ойнинг 10-кунигача вилоят комиссиясининг ишчи органига унинг қарорлари бажарилиши ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этиб борсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари С. Мирсагатов, Фавқулодда вазиятлар туман бўлими бошлиғи У. Махаммаджонов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими С. ЭРГАШЕВ
Тошкент вилояти, Тошкент тумани,
2025 йил 18 август,
318-10-212-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.