ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚИБРАЙ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида» ги Қонунига мувофиқ тумандаги кўчаларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Қибрай тумани комиссиясининг 2025 йил 14 январдаги йиғилиш баёнига асосан Қибрай туманидаги айрим географик объектларнинг номлари Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги 303-сонли Қонуннинг 4-бандига мувофиқ географик объектларга ном берилаётганлигини инобатга олиб, Тошкент вилояти комиссияси томонидан юборилган 2025 йил 20 июндаги 49-сонли йиғилиш баёнига асосан Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ҳақида эксперт хулосасига асосан Қибрай тумани комиссиясининг 2025 йил 19 майдаги йиғилиш байонига илова қилинган объектлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги томонидан экспертиза хулосаси берилган 1 320 та географик объектлар (кўча, тор кўча, берк кўча)нинг номи қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида экспертиза хулосаси олинганлигини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан, Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгаши, қарор қилади:
1. Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 17 июндаги № 05-19-9853-сонли йиғилиш баёни қарори маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қибрай тумани маҳалласидаги кўчаларни турига ўзгартириш киритиш ва қайта номлаш учун берилган таклифлар асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 17 июндаги № 05-19-9853-сонли йиғилиш баёни қарори билан таклиф этилган кўчаларнинг номлари ва тури иловага асосан тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги (А. Абдиев) ва Давлат кадастрлари палатаси туман филиали (лавозимга кўра) мазкур ўзгаришлардан келиб чиқиб шу ҳудудда жойлашган аҳолининг уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи кадастр ҳужжатларига аҳолидан маблағ ундирмаган ҳолда ўзгартириш киритиб берсин.
4. Қибрай тумани ҳокими ўринбосари (Р. Хасанов), туман ИИБ бошлиғи (И. Рашидов), туман Статистика бўлими (У. Худайбергенова), туман Давлат солиқ инспекцияси (Й. Артикбаев), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими (Д. Мамажонов), Давлат кадастрлари палатаси туман филиали (лавозимга кўра), туман туман Ободонлаштириш бошқармаси (К. Иноятов) ва тегишли мутасадди ташкилотларга:
мазкур қарор иловаси асосида амалга оширилаётган ўзгаришлар эътиборга олинсин ва ушбу қарордан келиб чиққан ҳолда тегишли идоравий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш вазифаси юклатилсин.
5. Туман ҳокими ўринбосари (Ў. Абдуллаев), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими (Д. Мамажонов), Давлат кадастрлари палатаси туман филиали (лавозимга кўра):
15 кун муддатда ҳудудлардаги номлари ўзгарган кўчаларга замонавий кўринишдаги (лотин ёзувида) пешлавҳалар ва уй рақамларини ёзиб ўрнатиш ишларини ташкил этиш;
пешлавҳаларни ўрнатиш ва молиялаштириш юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатмалар бериш ҳамда назоратга олиш вазифалари юклансин;
бир ҳафта муддатда ҳудудларда янги номланган кўчаларнинг номларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилансин.
6. Тумани ички ишлар бошқармаси (И. Рашидов):
туман маҳаллалари ҳудудидаги янги номланган кўчаларда яшовчи фуқароларга уларнинг талаб ва истакларига қараб янги фуқаролик паспортларини бериш ва уларни рўйҳатга қўйишда янги номлар билан ёзилишини назоратга олиш вазифаси юклансин.
7. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Т. Ташходжаев):
ҳудудлардаги янги номланган кўчаларнинг номларини аҳоли ўртасида ва оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиш ҳамда ижтимоий тармоқлар, ҳокимликнинг веб-сайтига маълумотларни жойлаштириш вазифаси юклатилсин.
8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссия раиси (Ф. Базарбаева) зиммасига юклатилсин.
9. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси РАШИДОВ МУЗАФФАР АБРОРОВИЧ
Тошкент вилояти, Қибрай тумани,
2025 йил 18 август,
VII-12-77-10-139-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.