ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикасининг «Географик обектларнинг номлари тўғрисида»ги қонунига мувофиқ Қуйи Чирчиқ туманидаги мавжуд географик обектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида
Географик обектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 9 июлдаги йиғилиш баёни ва баённома билан тасдиқланган эксперт хулосасини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Географик обектларнинг номлари тўғрисида» ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Қуйи Чирчиқ туман Кенгаши қарор қилади:
1. Географик обектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси раисининг ўринбосари М. Кидированинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Географик обектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 9 июлдаги йиғилиш баёни ва баённома билан тасдиқланган эксперт хулосасига асосан қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топилган тумандаги 588 та кўча номлари рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
3. Қуйи Чирчиқ туман Давлат солиқ инспекцияси, туман статистика бўлими, Давлат хизматлари маркази, иқтисодиёт ва молия бўлими, туман ички ишлар бўлими, Давлат Кадастрлари палатаси туман филиали ва тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига:
ушбу қарор билан номланган 588 та кўча номини давлат рўйхатидан ўтказиш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда бошқа тегишли тадбирларни мазкур қарорга мувофиқлаштириш ишларини амалга оширсин;
туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан фуқароларни рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Қуйи Чирчиқ туман филиали (Ш. Тагабаэв) ва туман Давлат хизматлари маркази (З. Жумонов )га:
«Географик обектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16-октябрдаги «Географик обектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ географик обектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан кўчалар номи ўзгартирилиши муносабати билан аҳолидан белгиланган тартибда давлат божи ундирмаслик чоралари кўрилсин.
5. Туман ҳокимининг ўринбосари (М. Ботиров, В. Ахмедов), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қуйи Чирчиқ туман бўлими (О. Бакиров), Ободонлаштириш бошқармаси (М. Ахмедов)га 1 ой муддатда ушбу қарор иловасига мувофиқ тасдиқланган рўйхат асосидаги кўчаларга уларнинг номлари ёзилган металл кўрсаткич ва белгилар, пешлавҳаларни босқичма босқич ўрнатиш, алмаштириш ва олиб борилган ишлар юзасидан маълумотларни белгиланган муддатда Географик обектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари» бўйича туман комиссияси (М. Кидирова)га тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
6. Туман ички ишлар бўлими (Д. Хусанов) фуқароларнинг хорижга чиқиш, кириш учун ҳужжатларини расмийлаштиришда кўчаларнинг номлари қайта номланганлигига алоҳида эътибор қаратиш, тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришда географик обект номларини тўғри ёзилишини доимий назоратга олсин.
7. Мазкур қарор «Эркин сўз» газетасида расман эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
8. Географик обектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси раисининг ўринбосари М. Кидирова географик обектларга ном берилганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни Географик обектлар номларининг давлат реэстрига киритиш учун ўн кунлик муддатда Кадастр агентлигига тақдим этсин.
9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси (О. Бакиров) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси ХОЛМУРАДОВ АКМАЛ АРСЛАНОВИЧ
Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани,
2025 йил 15 август,
VII-15-82-10-140-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.