14.07.2025 йилдаги 1090-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 14.07.2025 йилдаги 1090-V-сон
Кучга кириш санаси
14.07.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2025 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти якунлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2025 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти якунлари тўғрисидаги ахборотни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) Кенгаши таъкидлайдики, ўтган даврдаги фаолият Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, парламент ишини тартибга солувчи қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 — 20 ноябрь кунлари Олий Мажлис палаталарининг мажлисларидаги нутқлари, «Ўзбекистон — 2030» стратегияси, «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили» Давлат дастури асосида ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз Президентининг янги шаклланган парламент палаталарининг мажлисларидаги дастурий нутқлари Қонунчилик палатаси фаолиятида ўзига хос янги даврни бошлаб берди ва янгича ёндашувлар олиб кирди. Ушбу нутқлардан келиб чиққан ҳолда, қонун ижодкорлиги, парламент назоратини амалга ошириш, халқ билан мулоқот қилиш каби йўналишлардаги ишларни янада кучайтиришга устувор аҳамият қаратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Қонунчилик палатасининг ҳукумат билан ҳамкорлигининг янгича тизими йўлга қўйилди. Унга кўра, республика ижро этувчи ҳокимият органлари — вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар Қонунчилик палатаси қўмиталарига бириктирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, ҳар бир қўмита томонидан илмий-тадқиқот муассасалари, таҳлил марказлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатилди. Фуқаролик жамияти институтлари билан мулоқотни кучайтириш мақсадида барча қўмиталар ҳузурида жамоатчилик кенгашлари тузилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муайян вазифаларни бажариш учун Қонунчилик палатасининг ҳузурида Жамоавий ташаббуслар бўйича, Қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш бўйича, Иқлим ўзгариши оқибатларини камайтириш ва «яшил» иқтисодиётга ўтишни тезлаштириш масалалари бўйича комиссиялар тузилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ўртасидаги ғоявий курашлар, конструктив баҳс-мунозара ва ўзаро рақобат муҳити парламентдаги кўпчиликни ташкил этувчи «Тараққиёт блоки» тузилишида ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ўзини мухолифат фракция деб эълон қилишида муҳим омил бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш ҳамда миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш мақсадида 2025 — 2029 йилларга мўлжалланган қонун ижодкорлиги дастури қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан жами 123 та қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, 86 та қонун лойиҳасини ўз ичига олган 61 та қонун қабул қилинди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳим соҳа ва тармоқлардаги ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга қаратилган бир қатор яхлит қонунлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси, «Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида»ги, «Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги, «Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида»ги, «Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида»ги қонунлар шулар жумласидандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро ҳокимияти фаолияти устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш бўйича зарур чоралар кўрилди. Хусусан, Қонунчилик палатаси мажлисларида давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахбороти 2 маротаба эшитилди, 4 маротаба «ҳукумат соати» ўтказилди, муҳим масалалар юзасидан мансабдор шахсларга 5 та парламент сўрови ва 103 та депутат сўрови юборилди. Қонунчилик палатасининг қўмиталари томонидан 64 та назорат-таҳлил тадбири ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетининг ижроси, биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан фойдаланиши билан боғлиқ мақсадли индикаторлари бажарилиши устидан таъсирчан парламент назорати амалга оширилиб, вазирликлар ва идораларнинг бу борадаги тегишли ҳисоботлари эшитиб борилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар рўйхати асосида ягона сайлов округи бўйича сайланган Қонунчилик палатасининг депутатлари ҳудудларга бириктирилиб, уларнинг ҳам сайловчилар билан узвий мулоқоти йўлга қўйилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасининг Регламентига мувофиқ депутатлар ҳар ойнинг охирги ҳафтасида ўз сайлов округларида бўлдилар. Аҳоли, шу жумладан ёшлар, турли соҳа вакиллари билан 4 460 та учрашув ўтказилиб, юзма-юз мулоқот қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов округларида амалга оширилган ишларнинг якунлари сиёсий партиялар фракцияларида муҳокама қилиниб, жойларда аниқланган муаммолар ва камчиликларни парламент назоратининг таъсирчан шаклларидан фойдаланган ҳолда ҳал этиш чораларини кўриш бўйича вазифалар белгилаб олинди. Хусусан, аниқланган масалаларга ҳуқуқий ечим топиш мақсадида депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида 10 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, қуйи палатага киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатларнинг парламентлари ва халқаро ташкилотлар билан изчил ҳамкорлик амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг хорижий давлатлар парламентлари билан 56 та парламентлараро гуруҳи янгидан тузилди. Парламентлараро гуруҳларнинг имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида ҳамкорлик бўйича 3 та парламентлараро комиссия (Россия, Хитой, Қирғизистон) ва 1 та парламентлараро ҳамкорлик кенгаши (Қозоғистон) ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз парламентининг Парламентлараро Иттифоқ, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси ҳамда ЙХҲТ Парламент Ассамблеясидаги доимий делегациялари таркиби янгиланди. Шунингдек «Ўзбекистон — Европа Иттифоқи» парламент ҳамкорлиги қўмитасидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси делегацияси фаолият юритмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конструктив мулоқотлар асосида парламентаризм соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида «Ўзбекистон — Япония» парламентлараро форуми, Қонунчилик палатаси билан Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси ўртасидаги Парламентлараро Ҳамкорлик Кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасида 62 марта чет эл делегацияси қабул қилинди, шундан 20 таси хорижий давлатлар парламентлари раҳбарлари бошчилигидаги делегациялардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда мамлакатимизда кўплаб нуфузли халқаро парламентлараро анжуманлар ўтказилди. Хусусан, 5 — 9 апрель кунлари Тошкент шаҳрида 100 дан ортиқ миллий парламентдан 2 мингдан зиёд парламентарийлар иштирок этган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси, 1 июль куни Хива шаҳрида Ўзбекистон — Озарбайжон биринчи парламентлараро форуми юқори савияда ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай тадбирлар ва учрашувлар халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, уларнинг фаолиятида мунтазам иштирок этиш ва Ўзбекистон манфаатларини илгари суришда муҳим омил бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйи палатага келиб тушган жами 3 085 та мурожаат қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилди. Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклиф берган фуқаролар билан қатор учрашувлар ўтказилиб, билдирилган таклифлар уларнинг иштирокида муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга ўтказилган таҳлиллар Қонунчилик палатасининг фаолиятида эътибор қаратилиши лозим бўлган айрим масалалар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Қонунчилик палатасига қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан киритилаётган қатор қонун лойиҳаларининг сифати етарли даражада эмас. Айрим қонун лойиҳалари депутатлар муҳокамасидан кейин деярли қайтадан тайёрланмоқда. Баъзи қонун лойиҳаларидаги камчиликларни бартараф этишга кўп вақт ва ресурс сарфланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида назарда тутилган қонун лойиҳаларини қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари белгиланган муддатдан кечиктириб Қонунчилик палатасига киритмоқда. Натижада тадбиркорларга ва аҳолига берилиши кўзда тутилган имтиёзларни қонунчиликда акс эттириш ишлари кечикмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим қонун лойиҳалари қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилмасдан Қонунчилик палатасига киритилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари Қонунчилик палатасининг қўмиталари томонидан қонунларнинг ижро этилиш ҳолатини ҳудудларга чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда назорат-таҳлил тадбирлари якунлари бўйича қўмита мажлисини ўша ҳудудда кенг жамоатчилик иштирокида ўтказишга алоҳида эътибор қаратилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш жараёнларида жамоатчилик вакилларининг иштирокини янада кенгайтириш, илмий-тадқиқот муассасаларининг имконияти ва салоҳиятидан унумли фойдаланиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент назоратининг таъсирчан шаклларидан фойдаланиш борасида сиёсий партиялар фракцияларининг ташаббускорлигини янада ошириш, парламент назорати тадбирларининг натижалари тўғрисида жамоатчиликни ўз вақтида хабардор қилиш муҳим аҳамият касб этади. Бунда, айниқса, сайлов округларида сайловчилар билан мулоқотлар давомида кўтарилаётган масалаларни ҳал этишга устувор аҳамият бериш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек депутатларнинг фаолиятини, шу жумладан уларнинг сайлов округларидаги ишларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш зарурати мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2025 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти якунлари тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз партияларининг дастурий мақсад ва вазифалари, электорат томонидан кўтарилаётган муаммолар, фуқароларнинг мурожаатлари, сайлов округларидаги ўрганишлар жараёнида аниқланган масалалардан келиб чиқиб, қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва Қонунчилик палатасига киритиш бўйича ташаббускорликни янада ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парламент назоратининг таъсирчан шаклларидан фойдаланиш борасида кўпроқ ташаббусларни илгари суриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парламент назорати тадбирларининг натижалари тўғрисида жамоатчиликни ўз вақтида хабардор қилиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан Қонунчилик палатасига киритилаётган қонун лойиҳаларининг сифатини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида назарда тутилган қонун лойиҳаларининг белгиланган муддатларда Қонунчилик палатасига киритилиши устидан парламент назоратини янада кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасига киритилаётган қонун лойиҳаларининг қонунчиликда белгиланган тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилганлигига устувор аҳамият қаратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунларнинг ижро этилиши ҳолатини ҳудудларга чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда назорат-таҳлил тадбирлари якунлари бўйича қўмита мажлисини ўша жойнинг ўзида кенг жамоатчилик иштирокида ўтказиш амалиётини янада кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда қўмиталар ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларининг ҳамда экспертлар, олимлар, соҳа мутахассислари ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг иштирокини янада кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норма ижодкорлиги фаолиятида илмий-тадқиқот муассасаларининг имконияти ва салоҳиятидан унумли фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парламент назорати тадбирлари якунлари бўйича қабул қилинган қарорлар, парламент сўровига мансабдор шахслар томонидан берилган жавобларни Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтига жойлаштириб бориш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати (Ғ. Самадов) Қонунчилик палатасининг 2025 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти якунлари оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарор тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 14 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1090-V-сон