ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚАМАШИ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Қамаши туманидаги географик объектни қайта номлаш тўғрисида
Қамаши туманидаги географик объектни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссиясининг 2025 йил 13 июндаги 05-19-9407-сон йиғилиш баёнига кўра ҳудуддаги географик объектни қайта (кўчани) номлаш ҳақидаги таклифи, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 13 июндаги 05-19-9507-сон эксперт хулосаси ва Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни 10-моддаси ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 13 июндаги 05-19-9507-сон эксперт хулосасига асосан Қамаши тумани ҳокимининг аҳоли пунктларининг таркибий қисмлари бўлган 1 та географик объектни (кўчани) қайта номлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қамаши туманида қайта номланаётган географик объектнинг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Маҳаллар уюшмаси туман бўлими (Бекмурзаев)га бир ҳафта муддатда туман ҳудудидаги номи ўзгарган географик объектни номини замонавий кўринишда пешлавҳаларга ёзиб ўрнатиш вазифаси юклансин.
4. Тумандаги тегишли маҳалла фуқаролари йиғинлари раисига аҳоли пунктларининг таркибий қисмлари бўлган 1 та географик объектни (кўчани) қайта номлаш тўғрисидаги таклифи маъқулланганлиги муносабати билан аҳоли ўртасида кенг ташвиқот-тарғибот ишларини ўтказиш тавсия этилсин.
5. Туман ички ишлар бўлими (Раҳимов)га қайта номланган ҳудудда яшовчи аҳолининг фуқаролик паспортлари берилаётганда мазкур ҳолатга алоҳида эътибор қаратсин.
6. Туманда қайта номланган кўча номини Ўзбекистон Республикаси Географик объектлари номлари Давлат реестрига (ўзгартириш) киритиш ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигига маълумот тақдим қилиш туман ҳокимининг маслаҳатчиси Н. Рўзиева зиммасига юклансин.
7. Мазкур қарор туман ҳокимлигининг расмий веб сайтида эълон қилинсин.
8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б. Ҳайдаров ҳамда халқ депутатлари тумани Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси (Худойбердиева) зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси УСМОНОВ ХУРШИД АБДУКАРИМОВИЧ
Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани,
2025 йил 14 август,
VII-11-73-4-58-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.