12.08.2025 йилдаги VII-10-86-1-17-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АСАКА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ҳақида»ги эксперт хулосасига асосан қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топилган истироҳат боғи, хиёбон, зиёратгоҳ қабристонлар номлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақидаги 2024 йил 16 майдаги 05-19-01-1587-сонли хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12-октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги 303-сон Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16-октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисидаги Ўзбекистон Респуликаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли қарори ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Асака туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Асака туман ҳокимлиги «Географик объектларни номлаш қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси»нинг таклифи ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақидаги 2024 йил 16 майдаги 05-19-01-1587-сонли хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ҳақида»ги эксперт хулосаси билан қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топилган тумандаги жами 105 та (1 та истироҳат боғи, 1 та хиёбон, 5 зиёратгоҳ ва 98 та қабристон) номлари рўйхати 1-иловага асосан тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.Туман қурилиш бўлими бошлиғи (У. Назаров), Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи (И. Шеров), туман солиқ инспекцияси бошлиғи (И. Рахимов), туман статистика бўлими бошлиғи (З. Бозорбоев), туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи (О. Ашуров), туман давлат хизматлари маркази раҳбари (М. Бобохонов) ва бошқа тегишли мутасадди давлат органлари билан биргаликда Қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топилган зиёратгоҳ, қабристон, истироҳат боғлари номлари бўйича иш юритиш ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш билан бўлиқ барча тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Асака туман ҳокимининг ўринбосари (У. Қурбонов), туман ободонлаштириш бошқармаси (Б. Асқаров), туман бош имом ҳатиби (О. Рахимов), Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси туман бўлими (И. Джўрабоев) ларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топилган қабристон номларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, белгиланган тартибда замонавий кўринишдаги ЎзДСТ техник шартларига жавоб берадиган пешлавҳалар ёзиб ўрнатиш ишларини ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни молиялаштириш маҳаллий бюджет маблағлари ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбаалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Асака туман Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси (Х. Ғанижонов)га 10 кун муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қарор нусхасини географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича вилоят комиссиясига юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигига Географик объектлар зиёратгоҳ, қабристон, истироҳат боғларига тавсия этилган номларни давлат реэстрига киритиш учун тегишли ҳужжатлар тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати ва расмий веб-сайтига ҳамда «Асака ҳаёти» газетасига жойлаштириисин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Асака туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйичаўринбосари У. Қурбонов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессия раиси ҚОСИМОВ ҚОБИЛЖОН ҚОСИМОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти, Асака тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 12 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-10-86-1-17-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.