ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Урганч шаҳри Машъал маҳалласида жойлашган «Бошқа ирқлилар» қабристонини қайта номлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонунининг 10-моддасига мувофиқ «Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2025 йил 7 мартдаги 01-19-09/2329-сон мурожаатномаси ва унда қайд этилган Урганч шаҳри Машъал маҳалласида жойлашган «Бошқа ирқлилар» қабристонининг номини Бирдамлик номига ўзгартириш тўғрисидаги таклифлари Республика топономика комиссиясида кўриб чиқилиб, бу бўйича экспертиза хулосаси келганлигини инобатга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 6- ва 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2025 йил 7 мартдаги 01-19-09/2329-сон мурожаатномаси ва шаҳар ҳокимининг қабристон номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Урганч шаҳри Машъал маҳалласида жойлашган «Бошқа ирқлилар» қабристони номини Бирдамлик номига ўзгартиш юзасидан таклиф иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Шаҳар статистика бўлими (Ў. Йўлдашев), шаҳар ободонлаштириш бошқармаси (У. Ўктамов) шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда номлари ўзгартирилган қабристонларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базани шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга оширсин.
4. Мазкур қарор «Янги Урганч» газетасида расман эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг «Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссия» (С. Машарипов) зиммасига юклатилсин.
6. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Кенгаш раиси РАДЖАПОВ БУНЁД МАДИРИМОВИЧ
Хоразм вилояти, Урганч ш.,
2025 йил 11 август,
VII-13-92-12-180-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.