НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ПОП ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Наманган вилояти ҳокимининг 2025 йил 6 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ин-витро» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2025 йил 28 июлдаги 468-сон қарори ижроси ҳақида»ги 382-6-0-Қ/25-сонли қарори тўғрисида
Наманган вилояти ҳокимининг 2025 йил 6 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ин-витро» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2025 йил 28 июлдаги 468-сон қарори ижроси ҳақида»ги 382-6-0-Қ/25-сонли қарори ижросини мақсадида, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 211-моддаларига асосан, қарор қиламан:
1. Наманган вилояти ҳокимининг 2025 йил 6 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ин-витро» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2025 йил 28 июлдаги 468-сон қарори ижроси ҳақида»ги 382-6-0-Қ/25-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 июлдаги 468-сонли қарори билан:
Қуйидагиларни назарда тутувчи «Ин-витро» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
мувофиқлик сертификатига (ихтиёрий) эга бўлган «ин-витро» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ариза билан мурожаат қилиш ҳамда мурожаатларни кўриб чиқилиши;
мувофиқлик сертификатига (ихтиёрий) эга бўлган «ин-витро» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратилиши;
мувофиқлик сертификатига (ихтиёрий) эга бўлган «ин-витро» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини парваришлаш бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг юритилиши;
Белгиланишича, мувофиқлик сертификатига (ихтиёрий) эга бўлган «ин-витро» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилиши маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
3. «Ин-витро» шароитда кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳи 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи И. Ахмадалиев, Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг туман бўлими мутахассиси (Ф. Мухаммедов), Фермерлар кенгаши (Ю. Раисалиев), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими (Х. Турсунов)лар билан биргаликда Наманган вилояти ҳокимининг 2025 йил 6 августдаги 382-6-0-Қ/25-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб иш ташкил қилсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи И. Ахмадалиев зиммасига юклансин.
Поп тумани ҳокими Г.С. МУРОДХУЖАЕВ
Наманган вилояти, Поп тумани,
2025 йил 11 август,
380-6-84-Q/25-сон