Халқ депутатлари Сариосиё тумани Кенгашининг
қарори
Сариосиё туманидаги айрим географик объектларни номлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ «Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли қарорига мувофиқ, Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг баёни ҳамда 2025 йил 10 июлдаги 05-19-11443-сонли эксперт хулосаларига асосан, Сариосиё туманида 1043 та номсиз ва номи қонун талабларига жавоб бермайдиган географик объектларнинг номлари ўрганилиб чиқилиб ижобий хулоса берилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддасига асосан, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг баёни ҳамда 2025 йил 10 июлдаги 05-19-11443-сонли эксперт хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Сариосиё туманидаги 1043 та номсиз ва номи қонун талабларига жавоб бермайдиган географик объектларнинг номлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (М. Қултаев, Ж. Шаймардонов, А. Қурбонов), Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими (С. Шералиев)га янги номланаётган кўчаларни номлари акс эттирилган пешлавҳаларни 1 (бир) ой муддатда белгиланган тартибда ўрнатиш вазифаси топширилсин.
4. Белгилаб қўйилсинки, номланган кўчаларга пешлавҳалар тайёрлаш, ўрнатиш учун сарфланадиган маблағлар қонунда тақиқланмаган манбалар ҳисобидан қопланади.
5. Туман статистика бўлими (О. Қосимов), давлат кадастрлари палатаси Сариосиё тумани филиали (С. Шукуров) номланган кўчаларнинг номларини белгиланган тартибда рўйхатга олиш вазифаси юклатилсин.
6. Туман Ички ишлар бўлими (Ғ. Хўжамқулов) фуқароларни доимий яшаш жойига рўйхатга қўйишда янги номланган кўчаларни инобатга олиш тавсия этилсин.
7. Мазкур қарор ижросини таъминлаш учун туман ҳокимининг ўринбосарлари (М. Қултаев, Ж. Шаймардонов, А. Қурбонов), туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Ж. Эргашов) ҳамда Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими (С. Шералиев) масъул этиб белгилансин.
8. Мазкур қарор «Сариосиё» газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш, давлат органларида очиқликни таъминлаш ва ҳуқуқий масалалар бўйича доимий комиссияси (Д. Саматова) зиммасига юклатилсин.
10. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Кенгаш раиси ДОНАЕВ АБДУҚОДИР ҲАЙДАРОВИЧ
Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани,
2025 йил 9 август,
ВИИ-8-89-8-116-К/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан ПДФ шаклида танишиш мумкин.