СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ БОЙСУН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Географик объектларга доир айрим муносабатларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 30 июлдаги 475-сон қарори ва шу ҳақидаги вилоят ҳокимининг 2025 йил 4 августдаги 427-8-0-Қ/25-сон қарори ижросини таъминлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги ва «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунларига мувофиқ географик объектларни тизимлаштириш ҳамда кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичларини ўрнатиш фаолиятини тартибга солиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июлдаги 475-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Географик объектларга доир айрим муносабатларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 30 июлдаги 475-сон қарори ва шу ҳақидаги вилоят ҳокимининг 2025 йил 4 августдаги 427-8-0-Қ/25-сон қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:
географик объектларни тизимлаштириш, шу жумладан, уларнинг коди, тури, қисқартмаси ва классификация кодини белгилашни назарда тутувчи Географик объектларнинг классификатори (кейинги ўринларда - Классификатор);
кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичининг (кейинги ўринларда-кўрсаткич) шакли, ўлчамлари, ёзилиши ва унга доир техник шартларни назарда тутувчи Кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланганлиги;
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1010-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ кўрсаткичларда ёзиладиган кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами тўғрисидаги ахборотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар)лар филиаллари томонидан тақдим этилиши;
кўрсаткичларни тайёрлаш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши;
янги қурилган, реконструкция қилинган ва таъмирланган кўчалар, уйлар, кўп квартирали турар жойлар учун кўрсаткичларни тайёрлаш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар қурилиш ташкилоти ёки объект эгасининг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланганлиги;
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Статистика агентлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Кадастр агентлиги билан биргаликда:
2025 йил 1-октябрга қадар Классификатор асосида тегишлилиги бўйича табиий объектлар ҳамда транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектлари номларини хатловдан ўтказиши;
2026 йил 1 майга қадар белгиланган тартибда номланмаган ва давлат рўйхатидан ўтказилмаган географик объектлар номларини Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунига (кейинги ўринларда — Қонун) мувофиқ Реестрга киритиш чораларини кўриши;
Кадастр агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Классификаторга киритилган географик объектлар (табиий объектлар ҳамда транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектлари)га ном бериш ҳамда уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб бориши инобатга олинсин.
3. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари в.в.б Ш. Абдуллаев:
Кадастр агентлиги туман бўлими, туман Статистика бўлими, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими билан биргаликда 2026 йил 1 июлга қадар тумандаги барча кўчаларнинг номларини хатловдан ўтказсин ҳамда уларни Реестрга мувофиқлаштириш, янги ташкил этилган ва номланмаган кўчаларга ном бериш, шунингдек, Қонун талабларига зид бўлган номларни ўзгартириш чораларини кўрсин;
2028 йил 1 январга қадар Кадастр агентлиги туман бўлимининг Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестридаги ахборотлар асосида кўрсаткичлар ўрнатилишини таъминласин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари Ш. Абдуллаев, Н. Нормўминов ва А. Ҳусанов зиммасига юклансин.
Туман ҳокими Б. Ш. ШУКУРОВ
Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани,
2025 йил 9 август,
171-8-110-Q/25-сон