ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЧКЎПРИК ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Учкўприк туманидаги айрим географик объектларнинг номларини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ўзбек тилида ёзилиши қоидалари асосида нормаллаштирилиб, давлат реестрига киритиш тўғрисида
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 16-моддаси ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 20 июнь кунидаги 05-19-100-74-сонли хатини кўриб чиқиб, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Туман ҳокимининг тумандаги айрим географик объектлари номларини ўзбек тилида ёзилиши қоидалари асосида нормаллаштириб, (қабристонлар ва зиёратгоҳлар) давлат реестрига киритилиши бўйича билдирган таклифи маъқуллансин.
2. Географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ҳақидаги эксперт хулосасига асосан қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ўзбек тилида ёзилиши қоидалари асосида нормаллаштирилиб, давлат реестрига киритилаётган географик объектларнинг номлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Тумандаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан ўз фаолиятини амалга ошираётганда, географик объектларнинг рўйхатдан ўтказилган номларидан фойдаланиши белгилансин.
4. Туман ҳокимлиги матбуот котиби А. Эрматов мазкур Кенгаш қарорини туман ҳокимлиги «Янги Учкўприк» газетасида, шунингдек расмий интернет-каналлар ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш тавсия этилсин.
5. Ушбу Кенгаш қароридан Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги туман бўлимига юборилсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича» доимий комиссияси раиси М. Мўминов зиммасига юклансин.
Сессия раиси М. М. ДЕХҚОНОВ
Фарғона вилояти, Учкўприк тумани,
2025 йил 31 июль,
VII-15-163-11-162-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.